Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Жамият ички имкониятидан келиб чиккан холда кандай хужжат асосида иш хакларини купайтириши мумкин?
Жамиятда ходимларга факат таъриф сеткасидаги разрядлар буйича иш хаки хисоблаб келмокда. Корхонада ишлаб чикилган хисоб сиёсатида йил давомида ойлик маошларни ошириш еритилмаган.


Ответы экспертов
Ответов: 236
19.02.2016

Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига (18.03.1996 йилдаги 103-сон) биноан меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини қўллаш бюджетдан молиялаштириладиган барча муассасалар ва  ташкилотлар учун мажбурийдир. Бунда мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга, шу жумладан масъулияти чекланган жамиятларга  ходимларнинг тариф-малака разрядларини Ягона тариф сеткаси асосида белгилаш тавсия этилган.

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарорининг 4-банди (30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон) билан 2012 йил 1 январдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш Ягона тариф сеткасининг бошланғич разряди этиб биринчи разряд белгиланган, нулинчи разряд бекор қилинган. Бунинг устига, юқорида кўрсатилган Қарорнинг 4-банди учинчи хатбошиси билан белгиланишича, 2012 йил 1 январдан бошлаб республиканинг барча ташкилотларида меҳнат ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряддан кам бўлмаслиги керак.

 

Президентнинг ПҚ-1675-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи ролини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2012 йилдаги 6-сон қарорининг 3-банди билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасидан фойдаланадиган хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга уларнинг молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентларини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика