Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Дивидендлар тақсимланганидан кейин уларни муассисларга тўлашнинг чекланган муддатлари мавжудми?
«А» МЧЖ «Б» МЧЖга бирлаштирилганда «Б» МЧЖга ҳуқуқий ворис сифатида барча мажбуриятлар, шу жумладан «А» МЧЖдан олинган дивидендлар тўлаш бўйича муассислар олдидаги мажбурият ҳам ўтди. Ҳуқуқий вориснинг молиявий ҳолати дивидендлар тўлаш имконини бермайди.


Ответы экспертов
Ответов: 329
26.02.2016

Қонунчиликда масъулияти чекланган жамияти (бундан буён  жамият деб юритилади) муассислари ўртасида тақсимланган фойдани тўлаш муддатлари белгиланмаган.

“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 06.12.2001 йилдаги 310-II-сон Қонуннинг 12-моддасига асосан жамиятнинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида фойдани тақсимлаш шартлари ва тартиби таъсис шартномаси билан аниқланади.

Қонуннинг 26-моддаси муассисларга фойдани тўлашни тақиқловчи ҳолатларни сақлайди. Хусусан тақсимланган фойдани: 

-агар бундай қарорни қабул қилиш пайтида жамият қонунга мувофиқ банкротлик белгиларига жавоб берса ёки агар мазкур белгилар жамиятда шундай қарор қабул қилиниши натижасида пайдо бўлса

-агар шундай қарорни қабул қилиш пайтида жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан (устав капиталидан) ва захира фондидан кам бўлса ёки шундай қарор қабул қилиниши натижасида уларнинг миқдоридан камроқ бўлиб қолса тўлаш мумкин эмас.

“Банкротлик тўғрисида”ги 05.05.1994 йилдаги 1054-XII-сон Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.

Юқорида кўрсатилган ҳолатлар тугаганидан кейин жамият жамият иштирокчилари ўртасида фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қабул қилинган қарорга кўра унинг иштирокчиларига фойдани тўлаши шарт.

Қайд қилиш жоизки, дивидендларни тўлаш бўйича мажбуриятга  Фуқаролик ҳуқуқининг даъво билдириш муддати тўғрисидаги нормаси татбиқ этилади, мазкур ҳолатда – тўлов муддати муассислар қарорида белгиланган тақдирда муассис ҳуқуқи бузилган пайтдан бошлаб уч йил. Агар баённомада ёки муассиснинг қарорида дивидендлар тўлаш муддати белгиланмаган бўлса, даъво билдириш муддатининг ўтиши баённома ёки муассис қарорининг санасидан, муассисда дивидендларни олиш ҳуқуқи вужудга келган пайтдан бошланади.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика