Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Турар жойнинг санитария ҳолатига ким жавоб беради, агар яшовчи уни бузса, бу эса бутун уйдаги қўшниларга тахдид солади, у ҳолда нима қилиш керак?
Кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган квартирадан ҳашаротлар ва ёқимсиз ҳид тарқалмоқда. Қайси ташкилот буни бартараф қилиш ваколатига эга ҳамда муаммони ҳал қилиш тартиби қандай?


Ответы экспертов
Ответов: 278
28.03.2016

Агар қўшнининг квартирасидаги антисанитария бутун кўп квартирали уйда яшовчилар учун хавф туғдирса, у эса ҳеч қандай чора кўришни хоҳламаса, шикоят билан туман СЭХга шу квартирада дезинфекция ўтказишни сўраб мурожаат қилинг. Шикоят билан участка нозирига ҳамда маҳалла қўмитасига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Агар ҳид ва ҳашаротлар кўп квартирали уйнинг ертўласидан тарқалса, унга мунтазам санитар ишлов бериши лозим бўлган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати уларнинг санитария ҳолатига жавоб беради. Агар бунга сабаб квартира, аниқроғи  унинг эгаси бўлса, у ҳолда турар жойнинг лозим даражадаги санитария ҳолати учун мулкдор жавобгар бўлади.

Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг 11-банди (ВМнинг 28.06.1994 йилдаги 325-сон қарорига 3-илова) ижарага олувчилар, ижарадорлар ва турар жой эгалари турар жойларнинг сақланишини таъминлашга, ўзлари бевосита фойдаланадиган турар жойга ҳамда санитария-техника ва бошқа асбоб-ускуналарга эҳтиётлик билан муносабатда бўлишга; ўзлари эгаллаб турган турар жойларни, умумий фойдаланиладиган жойларни ва ҳ.к. озода ва тартибли сақлашга мажбурликларини кўзда тутади.

ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖтК) 53-моддасига мувофиқ, санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

МЖтКнинг 159-моддаси турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш, умум фойдаланадиган жойларни санитария ҳолатида сақлаш қоидаларини бузиш, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлишини белгилайди.

Агар қўшнининг квартирасидаги антисанитария бутун кўп квартирали уйда яшовчилар учун хавф туғдирса, у эса ҳеч қандай чора кўришни хоҳламаса, шикоят билан туман СЭХга шу квартирада дезинфекция ўтказишни сўраб мурожаат қилинг. Шикоят билан участка нозирига ҳамда маҳалла қўмитасига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы:

Какие меры воздействия на квартирантов предусмотрены законодательством?

Живущие в доме наниматели выбрасывают пакеты с мусором из окон квартиры на придомовую территорию. Какие меры воздействия за такие действия предусмотрены законодательством

Как решить проблему парковки под окнами жилого дома?

У нас на кухне с 2008 года нет отопления. В ТЧСЖ говорят: причина в том, что соседи внизу не заменили стояки. Как быть с ними?

Сосед захватил часть общего имущества в многоквартирном доме. Как отстоять свое право на пользование им?

Кто должен производить санитарную обработку подвалов и шахт в многоквартирных домах?

Один из жителей огородил участок, расположенный на придомовой территории и говорит, что может пользоваться им как хочет. Прав ли он?

Как можно запретить соседу держать птицу?

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика