Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Кўп йиллик ўсимликлар ҳисоби қайси меъёрий ҳужжатга асосан қандай юритилади? Дарахтнинг яроқсиз ҳолатга келишини (синиши, қуриши, қариши оқибатида) ҳисобда қандай акс эттирилади?
Корхонамиз ҳудудида чинор дарахтлари мавжуд. Бундан ташқари, арча ва терак кўчатлари экдик. Лекин бу дарахтлар кўп йиллик ўсимликлар сифатида шу кунгача ҳисоби юритилмаган.


Ответы экспертов
Ответов: 121
25.03.2016

Дарахтлар кўп йиллик ўсимликлар сирасига киради. Сиз эккан арча, терак, ва чинорлар кўкаламзорлаштиришвазифасини ўтайди. Бухгалтерия ҳисоби счётлар режасида кўп йиллик ўсимликлар ҳисобини юритиш учун  0180 "Кўп йиллик ўсимликлар" счёти киритилган. “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг  бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқнома” (21-сон БҲМС, 1181-сон билан 23.10.2002й. рўйхатга олинган) нинг 20-бандига мувофиқ, 0180 "Кўп йиллик ўсимликлар" счётида кўкаламзорлаштириш, декорация, мева-резавор дарахтлар ва ўсимликлар, яшил деворлар ва бошқалар ҳисобга олинади. Шундай қилиб, кўп йиллик ўсимликлар асосий воситалар таркибида ҳисобга олиниши лозим.

5-сон БҲМС “Асосий воситалар” (1299-сон билан 20.01.2004й. рўйхатга олинган)нинг 4-бандига мувофиқ, асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган моддий активлар киритилади:

а) бир йилдан ортиқ хизмат муддати;

б) бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Республикасида (харид пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлган буюмлар. Аммо корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли.

Кўп йиллик дарахтлар ушбу шартларнинг биринчи бандига тўлиқ жавоб беради. Агар экилган дарахтларнинг қиймати шартнинг иккинчи бандига жавоб берса, демак уларни асосий воситалар таркибига 0180-счётга киритиш ва уларнинг ҳисобини 5-сон БҲМС “Асосий воситалар”га мувофиқ юритиш лозим бўлади. Бу ҳолатда кўп йиллик ўсимликларга амортизация (эскириш) суммасини ҳисоблаш ва қайта баҳолашни ўтказиб туриш лозим бўлади. Солиқ Кодексининг 144-моддасига мувофиқ, кўп йиллик ўсимликларнинг солиққа тортиш мақсадида ўрнатилган йиллик амортизация нормаси 10%га тенг. Асосий воситаларнинг тиклаш имконияти йўқлиги аниқланганда уни корхона балансидан раҳбар буйруғи билан тасдиқланган махсус комиссия томонидан тайёрланган акт асосида чиқариш лозим бўлади. Асосий воситани ҳисобдан чиқаришда “Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида Низом” (1401-сон билан 29.08.2004й. рўйхатга олинган) меъёрларига амал қилинади.  Активнинг чиқиб кетиши  9210 «асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти орқали амалга оширилади.

Агар арча, терак ва чинорларнинг қиймати уларни асосий воситаларга олиб бориш шартига жавоб бермаса, уларни ТМЗлар таркибида акс эттириш лозим. Ўсимликларни фойдаланишга топширилганда уларнинг қийматини тўлиқлигича давр харажатлари ҳисобига чиқариш ва шу билан бир вақтда балансдан ташқари счетларда акс эттириш керак. Ушбу мақсадда балансдан ташқари счётларда алоҳида сёт, масалан, 016 “Фойдаланишдаги кўп йиллик ўсимликлар” счётини очиш ва уни ҳисоб сиёсатида тасдиқлаш мумкин.

Ушбу ўсимликларнинг ҳисоби миқдор (сон) да юритилади. Ҳисобда ҳар бир ўсимликни алоҳида ёки тегишли гуруҳлар бўйича акс эттиришингиз мумкин. Албатта уларнинг қиймати, ҳисобга қабул қилинган санаси, фойдаланиш жойи ва фойдаланиш даврида белгиланган уларга моддий жавобгар шахсни кўрсатиш ҳам лозим.

Шу тариқа, ушбу ҳолатда, ўсимликларнинг ҳисоби инвентарь ва хўжалик буюмларининг ҳисобини юритиш тартибида амалга оширилади (4-сон БҲМС “Товар моддий заҳиралар”нинг 4-параграфи,1595-сон билан 17.07.2006й. рўйхатга олинган). Агар инвентар объекти яроқсиз ҳолга келса, раҳбар буйруғи билан комиссия тузилиб, ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги белгиланган шаклда акт  расмийлаштирилади ва балансдан ташқари счётлардан ҳисобдан чиқарилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика