Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Тўлиқ бажарилган инвестиция мажбуриятлари инвестиция киритилган ташкилот бухгалтерия балансининг пассивида қайси сатрида акс эттирилади: мажбуриятлардами ёки хусусий капиталдами? Валюта курси фарқи бўйича қайта баҳоланадими (савол фақат баланснинг пассив қисми бўйича)?
Чет эллик инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари (Устав капиталидан ташқари) тўлиқ бажарилган. Инвестиция мажбуриятлари қисман асбоб-ускуналар ва пул маблағлари кўринишида киритилган.


Ответы экспертов
Ответов: 16
25.03.2016

Қонунчилик томонидан юридик шахслар билан бир қаторда жисмоний шахслар ҳам амалга ошириши мумкин бўлган инвестициянинг турли шакллари ўрнатилган. Шартнома (келишув) шартларига асосланиб инвестиция сифатида йўналтирилган маблағларни мақсадлар бўйича аниқлаштирилади.

Амалдаги бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида устав капиталини оширишга ёки қатнашчиларнинг пай улушларини сотиб олишга йўналтирилмаган инвестицияларни қатъий регламентлари ўрнатилмаган. Киритилган инвестициялар (пул ва мулк шаклидаги) мақсадли инвестициялар эканлигидан келиб чиқиб, пул маблағлари ва мулк киримлари ҳисобини қуйидаги счетларда юритишни маслаҳат берамиз:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Инвестор томонидан шартнома (келишув) имзолангач, унинг инвестиция мажбуриятларини акс эттириш

4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари"

8890 "Бошқа мақсадли тушумлар"

Инвестиция мажбурияти ҳисобига пул маблағларининг  келиб тушиши ва айни вактда хусусий капитал таркибидаги инвестицион мажбариятларнинг ҳисобдан чикарилиши.

 

5110 "Ҳисоб-китоб счёти";

5210 "Мамлакат ичидаги валюта счётлари"

4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари"

8890 "Бошқа мақсадли тушумлар"

9380 "Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам"

Инвестиция мажбуриятлари мулк шаклида киритилиши ва айни вактда хусусий капитал таркибидаги инвестицион мажбариятларнинг ҳисобдан чикарилиши.

0700 "Ўрнатиладиган

Асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счетлар";

1000 "Материаллар";

0800 «Капитал куйилмаларини ҳисобга олувчи счетлар»

 

4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари"

8890 "Бошқа мақсадли тушумлар"

8530 "Текинга олинган мулк"

Инвестицион мажбуриятлар хорижий валютада белгиланганлиги сабабли уларни қайта баҳолаш зарурияти 22-сон БҲМС “чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисоби” (1364-сон билан 21.05.2004 й.да рўйхатга олинган)га мувофиқ аниқланади.

22-сон БҲМСга асосан, қайта баҳолаш ва курс фарқини белгилаш мақсадида баланснинг валюта моддаларига қуйидагилар киритилади:

а) кассадаги, банкнинг депозит ва ссуда счётларидаги валюта маблағлари, шу жумладан аккредитивлар;

б) чет эл валютасидаги пул ҳужжатлари;

в) чет эл валютасида ифодаланган қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестициялар;

г) чет эл валютасида ифодаланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, кредит ва заёмлар.

Шу билан биргаликда 16-бандига кўра қуйидагилар қайта баҳоланмайди:

а) хўжалик юритувчи субъектнинг чет эл валютасига харид қилинган асосий воситалари, номоддий активлари, ўрнатиладиган ускуналари, капитал қўйилмалари, товар-моддий захиралари;

б) хўжалик юритувчи субъект, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона устав сармоясининг миқдорлари ва муассислари (иштирокчилари) улушларининг нисбати.

Шу тариқа, инвестицион фаолият объекти бўлмиш корхона хорижий инвестициялар ҳисобини юритишда қисқа ва узоқ муддатли инвестициялар счётларини, жумладан инвестор томонидан киритилган воситалар ҳисоби юритиладиган 8890 "Бошқа мақсадли тушумлар" счётини қайта баҳолашлари лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика