Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Янги тахрирдаги «юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари»га мувофик кассир ҳисоботи кандай расмийлаштирилади?
МЧЖга тегишли бўлган савдо жойидан кунлик савдо тушумларини белгиланган тартибда касса кирим ва чиким ордерлари билан расмийлатирилиб борамиз. Эски тахрирдаги «юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари»га кура кассир ҳисоботи сифатида касса дафтари ва касса кирим ордерининг квитанцияси кассир ҳисоботи сифатида қабул қилинар эди. Хозирги кунда корхонамизда кассир ҳисоботи сифатида касса кирим ордери квитацияси ҳамда касса дафтари юритилиб келмоқда. Биз «юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари»ни бузмаяпмизми?


Ответы экспертов
Ответов: 420
25.03.2016

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишни расмийлаштириш «Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари» ( 2687-сон билан  22.06.2015й.да руйхатга олинган) ҳамда «фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланиш тартиби тўғрисида Низом» (ВМ 17.11.2011й. 306-сон Карорига 1-Илова) га мувофиқ тартибга солинади.

Назорат-касса машинаси ёрдамида аҳоли билан ҳисоб-китоб қилувчи барча корхоналар харидорга ундан нақд пул қабул қилинганлигини тасдиқловчи НКМ чекини мажбурий тартибда бериши керак. НКМ чеки ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатдир.  (Солик Кодексининг 222-моддаси).

Ҳар иш куни сўнгида ҳар бир НКМ бўйича  Z-ҳисобот ечилиб, ундаги кўрсатгичлар кассир-операциячининг назорат-касса китобига киритилади. Ушбу китоб шакли ва уни тўлдириш тартиби ЎзР АВ 9.01.2012 й. 2309-сон билан ДСҚ Қарори билан  белгиланган.

Кун якунида умумий нақд тушумга битта кирим касса ордери ёзилади. Касса ордерлари кассага топширилгунига қадар ташкилот бухгалтерияси томонидан тегишли равишда Касса кирим ордерларини қайд этиш дафтарида ва Касса чиқим ордерларини қайд этиш дафтарида рўйхатга олиш лозим.

Бундан ташкари, накд пул кирим ва чикими касса дафтарида қайд этилади. Қоидага асосан, корхона бўйича битта касса дафтари юритилишини талаб қилинади. Кассир унга ҳар бир ордер ёки пул маблағлари кирими ва чиқимини тасдиқловчи ҳужжат асосида қайдлар киритади. Ҳар куни  иш куни охирида кассир кассадаги нақд пулларнинг иш куни бошига қолдиғини ёзади,  бир кунлик операциялар ҳисобини чиқаради ва кассадаги нақд пуллар қолдиғини кейинги иш кунига ўтказади.

Касса дафтари тўғри юритилишини корхона бош бухгалтери назорат қилади.

«Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари» га киритилган ўзгаришларга келсак, эътиборни шунга қаратиш керакки, янги таҳрирда касса бўйича бирламчи ҳужжатлар бўлиб кирим ва чиким касса ордерлари хизмат қилиши аниқлаштирилган.

Ундан ташқари, эски таҳрирда касса ҳужжатларида имзо қўйиш ҳуқуқига эга шахсларга ва бухгалтерларга кассир вазифасини адо этиш таъқиқланган эди. Янги таҳрирдаги Қоидалар тасдиқлангач, штат жадвалида кассир мансаби белгиланмаган ташкилотларда кассир вазифасини Раҳбар буйруғига асосан ҳар қандай шахсга, жумладан бухгалтерга ҳам юклатилиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика