Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хозирги кунда мен пропискамни Тошкент шахрида жойлашган бошка манзилга кучира оламанми? 5-банд буйича турган пропискам 3 йил муддат утмасдан туриб никохни бекор булиши пропискамни учирилишига сабаб булмайдими? Жавобингиз учун рахмат.
Ассалому алайкум. Турмуш уртогим билан 2004 йилдан бери конуний никохда яшаб, 2015 йил январ ойида Ўзбекистон Республикасининг 14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар -Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонунининг 5-бандига асосан турмуш уртогимни номига расмийлаштирилган Тошкент шахридаги квартирага доимий пропискага турганман. Оилавий келишмовчиликлар сабаб 2015 йилнинг ноябр ойида конуний ажрашишимизга тугри келди ва мен турмуш уртогимни уйидан пропискадан чикиб кетмокчиман.


Ответы экспертов
Ответов: 1322
09.04.2016

Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) кўра фуқароларни доимий рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги муайян жойда доимий ёки вақтинча яшаш фактининг ички ишлар органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайд қилинади.

Доимий рўйхатдан ўтказиш (прописка) шахс муайян яшаш жойида доимий яшаш ниятида бўлган ҳолларда амалга оширилади. Вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахснинг муайян яшаш жойида бўлиш муддатида расмийлаштирилади. 3 суткадан 6 ойгача бўлган даврга вақтинча рўйхатдан ўтказиш фуқарони доимий яшаш жойидан ҳисобдан чиқармасдан амалга оширилади. 6 ойдан кўп вақтга вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахсни доимий яшаш жойидан ҳисобдан чиқарган ҳолда амалга оширилади.

Ўзбекистон фуқаролари доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтиш (прописка) учун қуйидагиларни тақдим этадилар:

турар жойнинг олди-сотди шартномаси ёки тегишли органлар томонидан берилган далолатнома (ордер);

3-сон шаклдаги ариза;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома – 16 ёшга тўлмаган, ота-онасидан (васийларидан, ҳомийларидан) алоҳида яшайдиган шахслар учун;

ҳарбий билет ёки шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар берган маълумотномалар – казармалар, кемалардан ташқарида яшовчи ҳарбий хизматчилар учун;

ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари;

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Рўйхатдан ўтказиладиган фуқаролар келгандан кейин 3 кун ичида ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш учун ички ишлар органларига топширишлари шарт.

Ҳисобдан чиқишга ҳужжатлар яшаш жойидаги ички ишлар органларига топширилади. Белгиланган тартибни бузган шахслар ЎзР қонун ҳужжатларида назарда тутилган маъмурий жазоларга тортиладилар.

Қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари яшаш жойи майдони қанчалигидан қатъи назар, доимий рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга:

хотин (эр) – эри (хотини)нинг яшаш жойига, никоҳ гувоҳномаси тақдим этилганда;

вояга етмаган фарзандлар ва васийликка олинганлар – ота-оналарининг ва васийларининг яшаш жойларига;

ўз оилаларига эга бўлмаган ёки вояга етмаган фарзандлари бўлган, аммо никоҳдан ўтмаган вояга етган фарзандлар – ота-оналарининг яшаш жойларига, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома тақдим этилганда;

ота-оналар – фарзандларининг яшаш жойига, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома тақдим этилганда;

вояга етмаган ва ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар, шунингдек ёшидан қатъи назар, меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар, агар улар ўз оилаларига эга бўлмасалар – акаси ва опасининг (укаси ва синглисининг) яшаш жойига, уларнинг қариндошлик алоқаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилганда;

илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси бўйича ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига кўра вақтинча бошқа жойга кетганда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар – илгариги турар жойларига ёки қариндошлариникига;

жазони ижро этиш жойларидан озодликка чиққан шахслар – илгариги турар жойларига оила аъзолариникига, қариндошлариникига ёки ҳукм этилгунларигача яшаган шахсларникига;

муддатли хизмат тугаганидан кейин Қуролли кучлардан бўшатилган ҳарбий хизматчилар – аввалги яшаш жойларига ёки ота-оналариникига ёки бошқа қариндошлариникига.

Турар жой мулкдори оила аъзолари ва Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат учун берилган гувоҳномага эга бўлган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, турар жой майдони ҳажмидан қатъи назар, рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика