Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ижарага олинган транспорт воситалари учун тўланадиган ижара тўловидан келиб чиқадиган даромад солиғи бўйича қандай ҳисобот топширилади? Даромад солиғини жисмоний шахсга тўланадиган ижара тўловидан ушлаб қолиб, ўтказиб бериш бўйича корхона жавобгар бўладими? Ижара тўловини тўлай олмаган ой учун ҳам даромад солиғини ўтказиб бериш керакми?
Жамиятимиз шахар ичида йуловчиларни ташиш фаолияти билан шугулланади. Автомашиналар жисмоний шахслардан ижарага олинган. Ижара туловидан 7,5% даромад солиғи ушлаб қолинмоқда. Баъзи ҳолларда транспорт воситалари учун ойлик ижара ҳақини тўлаш жамиятнинг молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда чўзилиб кетяпти.


Ответы экспертов
Ответов: 429
13.04.2016

Мулкни ижарага беришдан олинган даромад жисмоний шахснинг мулкий даромади бўлиб, унга белгиланган энг кам ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ Кодексининг 181-моддаси). Солиқ солиш мақсадида энг кам ставка 2016 йил учун 7.5% миқдорида белгиланган (22.12.2015й. 2455-сонли Президент Қарорига 9-Илова).

Айтиш лозимки, жисмоний шахснинг автотранспорт воситасини ижарага беришдан олган даромади тўлов манбаида солиққа тортилади (Солиқ Кодексининг 184-моддаси).  Тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисоблаб чиқарилган суммаси бюджетга солиқ агенти (юридик шахс) томонидан пул маблағларини олиш (ёки ижарага берувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш) учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда тўланади (Солиқ Кодексининг 188-моддаси).

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида бюджетга ўтказилиши учун жавобгарлик даромад тўлаётган солиқ агенти (юридик шахс) нинг зиммасида бўлади. Мазкур солиқ суммаси ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти ушлаб қолинмаган суммани ҳамда у билан боғлиқ пеняни бюджетга тўлаши шарт (Солиқ Кодексининг 185-моддаси).

Жисмоний шахсларга даромад (шу жумладан, мулкий даромадларни ҳам) тўловчи юридик шахслар йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молия ҳисоботини тақдим этиш муддатида давлат солиқ хизмати органларига ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шаклда тақдим этишлари шарт. Яъни меҳнат ҳақи бўйича солиқ ҳисоботини тўлдиришда унда автотранспорт воситалари ижараси учун жисмоний шахсларга ҳисобланган даромад суммасини ҳамда унга ҳисобланган солиқ суммасини ҳам акс эттиришингиз лозим. Ушбу даромаддан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий бадаллар, ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахснинг суғурта бадаллари тўланмайди.

Оператив ижара бўйича операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида Низом (АВ 1.06.2009 й. 1961-сон билан рўйхатга олинган) билан белгиланган. Бухгалтерия ҳисобида ижарага берувчи жисмоний шахс билан ҳисоб-китобларни юритиш учун қўшимча счёт, масалан, 6730 “Жисмоний шахслар билан мулкий даромадлар бўйича ҳисоб – китоб счёти” киритишингиз ҳам мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика