Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар ходим вилоят хокимининг карорига асосан курилиш ишларига корхонага тегишли транстпорт воситаси билан жалб килинса ушбу кунлар хизмат сафари деб хисобланиладими еки давлат ва жамоат ишларида банд булган деб хисобланиладими ва унинг хисоб китоби кандай булади.


Ответы экспертов
Ответов: 236
25.05.2016

 

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»1 Қонуннинг 34-моддаси биринчи қисмига мувофиқ давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслигидан бошлаймиз.  

   Бироқ баъзан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ўз қарорлари билан хусусий ташкилотлардан муайян даврга ўз ходимлари ёки мол-мулкини жалб қилиш йўли билан бирор-бир тадбирни ўтказишда кўмак беришларини сўрайдиган ҳоллар бўлади. Хусусий ташкилот шундай турдаги  хизматни кўрсатишга имконияти бўлган тақдирда у буни амалга оширишга ҳақли. Бироқ бунда давлат ҳокимияти органи ва хусусий ташкилот ўртасидаги муносабатлар мажбурий таъсир чораларига эмас, балки давлат органи томонидан «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» Қонуннинг юқорида кўрсатилган нормаси бузилишига йўл қўймаслик мақсадида шартномавий мажбуриятларга асосланиши керак деб ҳисоблайман.

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида”ги йўриқномага2 (кейинги ўринларда – Йўриқнома) мувофиқ хизмат сафари деб ишчини ташкилот, муассаса, бирлашма, корхона раҳбарини фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиш) тушунилади.  Ходимни хизмат сафарига юбориш тўғрисида буйруқ (фармойиш) чиқариш учун хусусий ташкилот раҳбарига ҳужжатли асос зарур. Шу боис Сизга вилоят ҳокимлиги билан бепул хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома тузишни тавсия қиламан, у бўйича ишларни бажариш даврида Сизнинг ташкилотингиз ходим ва транспорт воситасини тақдим қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

  Йўриқноманинг 9-бандига асосан хизмат сафарига юборилган ишчига турар жой ижараси бўйича, хизмат сафари жойига бориш ва иш жойига қайтиш харажатлари қопланади, шунингдек суткаликлар тўланади. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, хизмат сафарига юборилган ишчи ўзининг доимий иш жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлса, у ҳолда суткалик тўланмайди. Ишчини хизмат сафарига юборилган жойдан ўзининг доимий равишда яшайдиган жойига ҳар куни қайтиши мумкинми, йўқлиги хизмат сафарига юборган ташкилотнинг раҳбари томонидан масофанинг узоқлиги, транспорт алоқаси шароити, бажариладиган топшириқни туси, ишчи учун дам олиш шароитларини яратиш кабиларни ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинади.

    Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари3 қарорига биноан ходимни жамоат ишларига жалб қилишни ҳақ тўланадиган жамоат ишлари деб ҳисоблаш мумкин эмас, чунки Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида низомнинг 1-бандига асосан мазкур ишлар тоифасига белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар жалб қилинади.

 1ЎзРнинг 25.05.2000 йилдаги  69-II-сон Қонуни.

2АВ томонидан 29.08.2003 йилда  1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

3ЎзР ВМнинг 19.07.1999 йилдаги 353-сон қарорига илова.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика