Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Кредиторлик қарзлар ҳисобдан чақарилиши муносабати билан импорт шартномани банк рўйхатидан олиш учун ваколатли банк ДСИдан солиқлар тўланганлиги ҳақида маълумотнома талаб қилиши ҳақлими?
Ўзбекистон Республикаси резиденти – умумбелгиланган давлат солиқларини тўловчи МЧЖ иккита импорт контракти бўйича асосий восита ва хом-ашё материалларини чет эллик сотувчилардан харид қилди. Асосий восита ва хом-ашё материаллари келиб тушди. Эркин муомала режимида божхонадан олиб ўтилди. Контракт бўйича ҳақни етказиб бериш санаcидан бошлаб 180 кун мобайнида компаниянинг ўз валюта маблағлари ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилди. Сотувчининг мажбуриятлари тўлиқ бажарилди, фақат етказиб берилган товарлар учун ҳақ тўлаш қолган эди. 1-контракт бўйича олиб келинган асосий восита ва хом-ашё материаллари суммасининг бир қисми тўланган, чет эллик сотувчининг қарзидан вос кечиш ҳақидаги хатига асосан кредиторлик қарзини корхона даромадиига олиш режалаштирилмоқда. 2-контракт бўйича эса олиб келинган асосий восита ва хом-ашё материалларига тўлов амалга оширилмаган ва даъво муддати (3 йил) ўтганлиги муносабати билан кредиторлик қарзини корхона даромадига олиш режалаштирилмоқда. Мазкур импорт контрактларини ҳисобдан олишни сўраб банкка мурожаат қилинганда улар корхона фойдасига олинган кредиторлик қарзи суммасидан фойда солиғи тўланганлиги тўғрисида ДСИдан маълумотнома берилишини талаб қилишмоқда. Шу муносабат билан қуйидаги масалаларга ойдинлик киритсангиз: 1. Юқоридаги импорт контрактларини мазкур тартибда ҳисобдан олиш ва кредиторлик қарзларини даромадига олиш қанчалик тўғри? 2. Солиқ кодексининг 128-моддасига асосан фойда солиғи солинадиган база – жами даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ саналади. Шунга асосан ваколатли банк ДСИдан маълумотнома талаб қилиши мумкинми? МЧЖ бухгалтери.


Ответы экспертов
Ответов: 16
10.05.2016

Лекин, текин (беғараз) олинган мол-мулк хамда мажбуриятларни (қарзни) ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар, солиқ оқибатларини келтириб, солиқ ҳисоботларида акс эттирилиши белгиланганлиги муносабати билан, ваколатли банклар мониторинг олиб бориш мақсадида ташқи савдо контрактлар бўйича мажбуриятлар ҳақиқатдан хам ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақида давлат солиқ органларидан маълумот талаб этишлари мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 260
10.05.2016

Экспорт ва импорт контрактлар хўжалик шартномалари ҳисобланиб, уларга асосан тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини олади, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишда юзага келадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. ЎзР Фуқаролик кодексига асосан, тузиладиган битм (шартнома) шаклидан келиб чиқиб, сотувчи етказиб берилган товарлар учун тўловларни талаб қилиб олишни ёки тўловлардан вос кечиб, товарларни беғараз топширишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2003 йилдаги 416-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг II бўлимига (Ташқи савдо контрактларига қўйиладиган энг кам талаблар) асосан, контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимга (ТСОЯЭАТ) киритилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, импорт шартнома бўйича хорижий хамкорингиз етказиб берилган товарлар учун ҳақ тўлашдан вос кечиб, товарларни беғараз топшириши мумкин. Бунда, шартномага киритилган ўзгартиришлар, сизнинг мисолингизда шартноманинг тўловларни амалга ошириш тартибига киритилган ўзгартиришлар қўшимча битим билан қайд этилиб, белгиланган тартибда ТСОЯЭАТ тизимига киритилиши лозим.   

Импорт шартнома бўйича мавжуд бўлган қарзларни, даъво муддати ўтиши муносабати билан ҳисобдан чиқариш масаласи юзасидан. Агар, ЎзР Фуқаролик кодексининг 150 моддасида белгиланган (уч йил) муддат давомида, сотувчи томонидан аввал етказиб берилган товарлар учун тўловларни талаб этиб даъво қўзғатмаган бўлса, бу холатда, сиз ЎзР Фуқаролик кодексига мувофиқ импорт шартнома бўйича мавжуд бўлган даъво муддати ўтган кредитор қарздорликларни ҳисобдан чиқаришга ҳақли бўласиз. Мавжуд бўлган кредитор қарздорликларни ҳисобдан чиқариш операцияси, таъсисчилар умумий йиғилиши баённомаси ёки қарори (уставда кўзда тутилган бўлса) ва корхона рахбари буйруғи билан хужжатлаштирилади.

Бунда, текин (беғараз) олинган мол-мулк хамда мажбуриятларни (қарзни) ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар ЎзР Солиқ кодекснинг 132 моддасига асосан бошқа даромадлар ҳисобланади ва 129 моддага мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоблашда жами даромадлар таркибига қўшилади (умумбелгиланган солиқ тўловчилар учун).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.1994 йилдаги ПФ-837-сонли Фармони билан тасдиқланган «Экспорт-импорт операциялар бўйича валюта назорати тўғрисида»ги Низомга мувофиқ валюта назорати органлари ва ваколатли банклар томонидан барча ташқи иқтисодий контрактлари устидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали мониторинг олиб борилади. Ташқи савдо операциялар бўйича тўлов тартибини тўғри қўллаш хамда пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни тўғри ва белгиланган муддатларда ТСОЯЭАТ тизимига киритиб борилиши юзасидан жавобгарлик ваколатли банклар зиммасига юклатилган.

«Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-иловасида хўжалик юритувчи субъектлар ва ваколатли банклар томонидан ТСОЯЭАТ тизимига киритилиши лозим бўлган ахборотлар белгиланган бўлиб, улар таркибида солиқлар тўланганлиги ҳақидаги маълумотларни киритиб бориш аниқ кўрсатилмаган. Хусусан,

б) Маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборот:

тўлов санаси ва суммаси;

тўлов топшириғининг санаси ва тартиб рақами;

мажбурий сотиш амалга оширилганлиги санаси;

мажбурий сотув суммаси;

аккредитив очиш санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати ҳамда унинг бажарилиши тўғрисидаги ахборот;

берилган кафолатнинг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, кафилнинг номи ва кафолат бажарилганлиги тўғрисидаги ахборот;

берилган суғурта полисининг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, суғурта компаниясининг номи;

контрактлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар;

дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш;

жазо жарималари ва норезидентнинг даромадига солиқ тўлаш;

хорижий банкнинг воситачилик ҳақи.

ЎзР Солиқ кодекснинг 69 моддасига асосан, давлат солиқ хизмати органлари, божхона органлари ҳамда зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш вазифаси юклатилган бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлари бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар ҳисобини юритиши керак деб белгиланган. Бунда, ваколатли банклар бюджетга тушадиган солиқ ва бошқа тўловлар ҳисобини юритадиган ва назорат қиладиган орган сифатида кўрсатилмаган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ташқи иқтисодий шартномалар бўйича хорижий хамкор томонидан қарзни вос кечиш операциялари амалга оширилишида, ваколатли банк томонидан солиқлар тўланганлиги ҳақида солиқ инспекциядан маълумотнома талаб қилиб олиши қонунчиликда тўғридан-тўғри белгиланмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика