Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Ушбу фаолият тури билан шугулланиш учун лицензия талаб этиладими? 2. корхона бир нечта жойни ижарага олиб иш юритиши мумкинми? бу холатда ижарага олинган иккинчи жой корхонанинг филиали буладим? агар иккинчи жойда филиал сифатида ташкил килинса хусусий корхоналар учун бунинг тартиби кандай ва канака хужжатлар талаб килинади?
Якинда ташкил килинган хусусий корхона Green card уйинида иштирок этиш учун анкета тулдириш буйича ахолига пуллик (накд пул ва пластик карточка оркали) хизмат курсатиш фаолияти билан шугулланмокчи


Ответы экспертов
Ответов: 294
22.04.2016

Савол муаллифи амалга оширишни мўлжаллаётган фаолият Олий Мажлисининг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон қарори билан тасдиқланган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг Рўйхати»да назарда тутилмаган, яъни лицензияланишни талаб этмайди.

Корхона бир вақтда бир нечта жойда, шу жумладан, ижарага олинган жойларда ҳам фаолият юритиш ҳуқуқига эга, бунда асосий жойдан ташқари жойлар филиал мақомига эга бўлади.

Фуқаролик кодексининг 47-моддаси 2-қисмига мувофиқ филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.

Филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.

Филиалнинг ташкил қилиниши уни ташкил қилган юридик шахснинг тегишли ички ҳужжатлари билан расмийлаштирилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика