Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Юқорида қайд этилганларга мувофиқ, Сиздан корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилганда қайси тартибда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот тоифасига мансублиги фактини тасдиқлаш учун Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда белги қўйиши тартибини аниқлаштириб беришингизни сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 7 апрелда 2195-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган қарорга мувофиқ Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга мувофиқ ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилганда маҳсулотни ўзи ишлаб чиқарганлигини тасдиқловчи Давлат солиқ органларига тақдим этиладиган ариза топшириш тартиби бекор қилинди. Шунингдек, ариза топшириш ўрнига товарларни ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот тоифасига мансублиги фактини тасдиғи бўлиб, корхона томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда қўйилган белги ҳисобланиши ва ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг ишончлилиги учун корхона жавобгарлиги белгиланди. Бироқ Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида ушбу мазмундаги тасдиқ белгиси қўядиган жой мавжуд эмас. Корхона эса экспортни амалга оширмоқда. Бунинг натижасида Солиқ органлари корхона ишлаб чиқарган маҳсулотни ўзи ишлаб чиқаргани тизимда тасдиқланмаган ва шу сабабли тушган валюта 50% мажбурий сотилиши керак деган талаб қўйишга ҳақли бўлади.


Ответы экспертов
Ответов: 213
24.05.2016

Мазкур масалага аниқлик киритиш мақсадида тегишли ваколатли давлат бошқаруви органларига мурожаат қилинганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 25 январдаги 113, 2010-51-сонли қарори (рўйхат рақами 2195, 2011 йил 16 февраль) билан тасдиқланган “Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидалари”га киритилган ўзгартиришлардан келиб чиққан ҳолда ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимининг янгиланган шакли яқин кунларда ишга тушиши маълум қилинди.

Ушбу масала борасида янада кенгроқ маълумот олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шу билан бирга маълум қилинадики, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори билан тасдиқланган “Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш Тартиби”нинг 3-банди “е)” кичик бандига мувофиқ хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан микрофирмалар, кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумлари озод қилиниши ҳамда экспорт товарларни юқорида кўрсатилган Тартибнинг 1-иловасига мувофиқ рўйхат бўйича амалга оширадиган корхоналар бундан мустасно эканлиги белгиланган.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика