Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона амортизацияни СКнинг 144-моддасида белгиланганидан пастроқ нормалар бўйича ҳисоблаш ҳуқуқига эгами? Агар эга бўлса, амортизациянинг пасайтирилган нормаларини қўллаш қай тарзда расмийлаштирилади, уни фақат ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйиш етарлими?
Корхона (ХХТУТ 19310 “Кимё-дориворлик (фармацевтика) саноати” ЯСТ тўловчиси ҳисобланиб, амортизация ажратмаларини СКнинг 144-моддасида белгиланганидан пастроқ нормалар бўйича амалга оширмоқчи. Бироқ амортизация нормаларини пасайтириш маҳсулот таннархига камайиш томонга таъсир кўрсатади. Бизда маҳсулотни таннархидан паст сотиш ҳолатлари бўлади. Солиқ кодексига кўра маҳсулотни таннархидан паст сотишда солиқ солинадиган база остида маҳсулот таннархи тушунилади.


Ответы экспертов
Ответов: 369
28.04.2016

СКнинг 144-моддаси билан асосий воситаларнинг энг юқори амортизация нормалари кўзда тутилган. Солиқ солиш мақсадлари учун амортизация ажратмалари амортизация нормасини қўллаш орқали, бироқ энг юқори нормадан ошмаган ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Солиқ солиш мақсадлари учун амортизацияни пастроқ нормалар бўйича ҳисоблашга йўл қўйилади, бунда улар солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйилган бўлиши керак.

Фойда солиғи тўловчилар учун солиқ солинадиган фойданинг тўлиқ ҳисобланмаган амортизация суммасига солиқ солиш мақсадларида энг юқори нормаларга зид равишда қайта ҳисоблаш амалга оширилмайди.

Шунда қилиб, сиз энг юқори нормаларга нисбатан пастроқ нормаларни қўллаш ҳуқуқига эгасиз, бунда бу албатта ҳисоб сиёсатида кўзда тутилган бўлиши шарт.

1-сон БҲМС “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот”нинг 55-моддасига кўра корхонанинг ҳисоб сиёсати унинг раҳбарининг тегишли ташкилий-фармойиш ҳужжатлари (буйруқ, фармойиш ва бошқалар) билан расмийлаштирилиши керак.  Ҳисоб сиёсатида танланган бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари (шу жумладан пасайтирилган амортизация нормаларини қўллаш) корхона томонидан тегишли  ташкилий-фармойиш ҳужжат чиқарилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб қўлланади. Календарь йил мобайнида ҳисоб сиёсати ўзгармайди (1-сон БҲМСнинг 56-банди).

Эслатиб ўтамиз, 5-сон БҲМС “Асосий воситалар”га мувофиқ  корхона мазкур стандарт билан кўзда тутилган амортизация ҳисоблаш усулларидан исталганини танлашга ҳақли. Қўлланилаётган амортизация ҳисоблаш усули мажбурий тартибда корхона ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши керак  (5-сон БҲМСнинг 43-банди)

СКнинг 355-моддаси билан белгиланишича, маҳсулот таннархидан паст сотилганда товарларни (шу жумладан улар томондан ишлаб чиқарилган) бу товарларни ишлаб чиқариш таннархидан пастроқ нархларда сотадиган солиқ тўловчи  ЯСТнинг солиқ солинадиган объекти сифатида (товарларни сотишдан тушган тушум) товарларнинг таннархини олади. Яъни, товарларни сотишдан тушган тушумни сиз уларнинг таннархи ва сотиш баҳоси ўртасидаги фарққа тузатишингиз (оширишингиз) керак бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика