Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мен давлат хизматчиси сифатида бирон бир хусусий фирманинг таъсисчиси бўлишим мумкинми? Башарти, таъсисчи бўладиган бўлсам, у ҳолда ўзим ишлаётган давлат корхонаси рахбарини бу ҳақида хабардор этишим керакми?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори 15 бандида қуйидаги қоидалар келтирилган: 15. Давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади. Давлат хизматчилари ўзларининг ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига ёки уларга зарар етказиши мумкин бўлган фаолиятни амалга оширмаслиги, шунингдек лавозимни эгалламаслиги керак. Давлат хизматчиси ҳар қандай ҳолатларда ҳам ўз хизмат мавқеидан мумкин бўлмаган шахсий фойдани олиши мумкин эмас. Давлат хизматчилари ўз раҳбарини манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш мақсадида тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этиши тўғрисида хабардор қилиши шарт.


Ответы экспертов
Ответов: 277
27.05.2016

Сиз айтиб ўтган Ҳукумат қорори билан Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари (бундан кейин – Намунавий қоидалар) тасдиқланган.

Намунавий қоидаларда давлат хизматчилари эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари ҳисобланади. Хатингизда эса ўзингизнинг иш жойингиз давлат корхонаси, деб ёзилган. Давлат корхонаси дейилганда давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилоти деб тушунилиши лозим[1]. Бинобарин, давлат корхонаси давлат бошқарув ва маҳаллий ижро этувчи органлар қаторига кирмайди ва унинг ходимлари давлат хизматчилари деб ҳисобланмайди.

Айтайлик, сиз давлат органларида ишлайсиз. Унда куйидагиларга эътиборингизни қаратишингиз керак бўлади.

Намунавий қоидари 15-бандининг биринчи ва тўртинчи хатбошларида хусусан давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади ҳамда улар ўз раҳбарини манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш мақсадида тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этиши тўғрисида хабардор қилиши шарт, деб белгиланган.

Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» Қонуннинг)[2] 3-моддасида келтирилган. Унга биноан тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) шу фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.

Номланган Қонун 4-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилганидек, тадбиркорлик фаолияти субъектлари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.

Бундан кўриниб турибдики, ҳар қандай шахснинг муассис (иштирокчи) ситфатида тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этиши ўз ўзидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишини билдирмайди, кўрсатилган шахс эса ушбу фаолиятнинг субъекти деб ҳисобланмайди.

Намунавий қоидаларнинг 15-бандининг тўртинчи хатбошининг кайтсак, унинг мазмуни давлат хизматчиси ўз раҳбарига тижорат ташкилотларининг (ҳам)муассис ёки бошқа (ҳам)иштирокчи сифатида бўлганлиги ҳақида хабар беришга мажбурлайди. Бундан бир қарашда давлат хизматчиси тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида фикр юритиш учун асос бўладигандек.

Бироқ, давлат хизматчилари тижорат ташкилотлари аксариятининг устав капиталида иштирок эта олмайдилар. Масалан, 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги ЎРҚ-327-сонли Қонуни 5-моддасининг икикинчи  бандида белгиланишича, давлат органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган бошқа шахслар оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин эмас. Чунки ўша Қонун 4-моддасининг биринчи қисмида олавий корхона фаолияти унинг иштирокчиларининг шахсий меҳнатига асосланиши айтилган.

Айтиш керакки, «қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган бошқа шахслар» тоифасига Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 мартдаги 103-сон қарори давлат органларининг ходимлари билан бир қаторда қуйидаги мансабдор шахслар киради:

давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахслар;

давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарлари ва уларнинг банк ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ўринбосарлари;

давлат таъминот ва савдо-сотиқ корхоналари ва ташкилотларининг раҳбар ходимлари.

Энди эътиборимизни 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Хусусий корхона тўғрисида»ги 558-II-сонли Қонун 3-моддасининг биринчи қисмига ва 14-моддасига қаратамиз. Уларнинг мазмунига кўра, хусусий корхона мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилади ва раҳбар сифатида бошқарилади. Демак, давлат хизматчиси хусусий корхона нафақат раҳбар сифатида бошқаришга, балки уни таъсис этишга ҳам ҳақли эмас .

1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Кооперация корхона тўғрисида»ги 295-XII-сонли Қонун 6-моддаси 2-бандининг учинчи хатбошида қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян фаолият билан шуғулланишга ман этилган шахсларнинг кооперативга аъзо бўлиши мумкин эмас. Кооперациянинг турлари орасида ишлаб чиқариш кооперативи ҳам мавжуд (ушбу Қонун 1-моддаси 2-бандининг биринчи хатбоши). Фуқаролик кодекси 40-моддасининг иккинчи қисмига бинаон ишлаб чиқариш кооперативи тижорат ташкилотидир.

Шунигдек, тегишли асосларга кўра, давлат хизматчиси унитар корхонаси, фермер хўжалили ва юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжалиги муассиси, шунингдек тўлиқ ва (ёки) коммандит ширкатининг муассиси ёки кеинги иштирокчиси (тўлиқ шериги) бўла олмайди.

Лекин тижорат ташкилотларнинг қайси турларида давлат хизматчиси муассис ёки ўзга иштирокчи бўла олиши билан боғлиқ саволга жавобимиз шундай: у акциадорлик жамиятининг муассиси (акционери), масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг муссиси (иштирокчиси) бўла олади. Ва ниҳоят, у коммандит ширкатда ҳисса қўшувчи тарзидаги иштирокчи (тўлик шерик ҳисобланувчи иштирокчи билан янглишилмасин) бўлиши мумкин. Башарти, сиз давлат органида ишлаб туриб мана шу санаб ўтилган тижорат ташкилотларнинг бирида ёки бир нечтасида муассис ёки ўзга иштирокчи бўлсангиз, сиз бу ҳақда Намунавий қоидари 15-бандининг тўртинчи хатбошига мувофиқ ўз раҳбарингизни келажакда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш мақсадида хабардор қилишингиз шарт.

 


[1] Давлат корхоналари тўғрисида Низоми 2-бандининг иккинчи хатбоши (ВМнинг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига 1-илова).

[2] 2012 йил 2 майдагиЎРҚ-328-сон Қонуни таҳририда 2000 йил 5 майдаги N 69-II-сон Қонуни.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика