Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Солидол маҳсулоти акциз солиғи тўланадиган маҳсулотлар турига кирадими? Солидол ишлаб чиқарувчи ва уни сотувчи корхона умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхоналар жумласига кирадими?
Жамиятимиз солидол ишлаб чикариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланади (тармок кодимиз – 11220). Фаолиятимиз давомида микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кирганлигимиз учун ягона солик тўлови бўйича ҳисобот топшириб келмоқдамиз. Бизга солиқ инспекциясидан қўнғироқ қилиб, биз акциз солиғи тўловчиси эканлигимизни ва умумбелгиланган солиқларни тўлашимиз кераклигини айтишди.


Ответы экспертов
Ответов: 429
27.05.2016

Саволга жавоб бериш учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулот “солидол” нималигини аниқлаб олиш зарур. Солидол бу сувга чидамли (турғун), қовушқоқ мойлаш материали бўлиб, у машина ва механизмларнинг ишқаланиш, чайқалиш, сирғаниш қисмларини мойлаш учун мўлжаллангандир. Унинг таркибига дисперсион муҳит (нефть мойлари) ва қуюқлаштирувчи модда – юқори ёғли кислотали кальций тузлари киради.

Акциз солиғи тўланадиган товарларга бензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойлари киради (ЎзР Президентининг 22.12.2015й.  ПҚ-2455-сон Қарорига 13-1-Илова).

Солидол мотор мойларига кирмайди, чунки улар бошқа мақсадларда – двигателнинг ўзига қуйиб, унинг ички ёнув двигателларини: поршень ва ротор қисмларини мойлаш учун фойдаланилади. Уларни ишлаб чиқаришда базовий (минерал (нефтни қайта ишлаб олинган) ёки синтетик) мой ва унинг хусусиятларини яхшиловчи турлича присадкалар аралаштирилади. Шу тариқа, солидол ва мотор мойларида умумий бўлган нарса бу – нефть мойидир. 

Агар, масалан, турли даврларда амалга оширилган маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни турлари бўйича кўриб чиқилса, уларда мойлаш материаллари ва мотор мойлари алоҳида маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар сифатида белгиланган. Бу яна бир карра мойлаш материаллари мотор мойларига тенглаштирилмаслигини, демакки, улар акциз тўланадиган товарлар турига кирмаслигини исботлайди. Мос равишда, агар корхона бошқа акциз тўланадиган товарлар турига кирувчи нефть маҳсулотларини ишлаб чиқармаса, у акциз солиғи тўловчиси ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 229-моддаси).

 Акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўлови татбиқ этилмайди (Солиқ кодексининг 350-моддаси). Аммо сиз ишлаб чиқарадиган маҳсулот – солидол – акциз тўланадиган товарлар турига кирмаганлиги учун сиз солиққа тортиш тартибини – умумбелгиланган ёки солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини танлашингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика