Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корпоратив карта воситасида харид амалга оширилганда чек ва олинган товарлари рўйхати илова қилинган терминал чеки орқали ҳисобот юритиш мумкинми? Я.Т.Т. ларда савдо қилинганда (ёки хизматлардан фойдаланилганда) олинган товарлари рўйхати илова қилинган терминал чеки бўлмаса товар-моддий бойликларни харид қилиш далолатномаси (харид далолатномаси) бўйича расмийлаштириш мумкинми? Ёки хамма холатда Юк-хати ҳужжати бўлиши зарурми?
Касаба уюшма қўмитаси ўз фаолиятида манзиллик ёрдамлар бериш учун озиқ-овқат махсулотлари, хўжалик харажатлари учун идора товарлар, спорт мусобақалари учун спорт инвертарлари ЯТТлардан харид ҳақини тўлаш учун корпоратив карталардан фойдаланади.


Ответы экспертов
Ответов: 369
27.05.2016

Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 18.04.2005 й. 1470-сон билан рўйхатга олинган) нинг 9 ва 10-бандларига мувофиқ, хўжалик эҳтиёжлари учун майда улгуржи тартибда товарлар учун корпоратив банк картаси воситасида тўлов амалга оширилганда, терминаллар квитанциялари асл нусхалари, унга илова қилинган товар счётлари ва қонунга мувофиқ бошқа ҳужжатлар ҳисобот ҳужжатлари сифатида хизмат қилади.

Корпоратив банк картаси воситасида бошқа харажатлар учун тўловлар амалга оширилганда ҳисобот ҳужжатлари сифатида терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари, унга илова қилинган тегишли савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича тўловни терминал орқали қабул қилган хизматчининг имзоси ва “тўланди” муҳри қўйилган счётлар ва квитанциялар хизмат қилади.

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг (янги таҳрири) 14-моддасига мувофиқ, корпоратив банк картаси воситасида бошқа харажатлар учун тўловлар амалга оширилганда ҳисобот ҳужжатлари сифатида терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари хизмат қилади.

Бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг реквизитлари сифатида хўжалик операциясининг номи, мазмуни, миқдорий кўрсатгичлари (натура ва пул кўринишидаги) мажбурий бўлишига қарамасдан, амалиётда фақат баъзи сотувчиларгина ушбу реквизитлар кўрсатилган терминал квитанцияларини харидорга тақдим этишади. Кўпчилик сотувчилар терминал чекидан ташқари ҳеч қандай ҳужжат (масалан, юк-хати, ҳисоб-фактура ёки товар счёти) беришмайди.

Бундай ҳолатларда карта сақловчиси ўзи бўнак ҳисоботини товарлар (иш, хизмат) рўйхати, ўлчов бирлиги, нархи, умумий суммасини батафсил кўрсатган ҳолда терминал чекини илова қилган ҳолда тайёрлайди.  Корпоратив картадан фойдаланишга масъул шахснинг имзоси мавжуд бўлган ва раҳбар томонидан тасдиқланган бундай ҳужжат, ва унга илова қилинган терминал чеки бухгалтерия ҳисобида товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш операцияларини акс эттириш учун бирламчи ҳужжат сифатида хизмат қилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика