Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ягона ер солиғи тўловчиси бўлган корхона бошқа хўжаликлардан сотиб олинган маҳсулотни ишлаб чиқаришдан солиқ тўлаши керакми?
Бизнинг фермер хўжалигимиз асосан доривор ўсимликларни етиштириш ва қадоқлаш фаолияти билан шуғулланади. Корхонамиз доривор ўсимликларни қайта ишламайди. Фармацевтика маҳсулотларини сотиш Гувоҳномасига эгамиз. Етиштирилган маҳсулотимиз об-ҳаво ёки бошқа сабабларга кўра кутилган ҳосилни бермаса, харидорлар билан тузилган шартномани бажариш учун бошка фермер ёки деҳқон хўжаликлардан ҳам маҳсулот сотиб олишимиз мумкин. Бир йилда жами сотилган маҳсулот учун сарфланган хом-ашёнинг 75-80 фоизи ўзимизнинг фермер хўжалик томонидан етиштирилади. Ягона ер солиғи тўловчиси бўлганлигимиз сабабли тушумдан солиқ тўламаймиз.


Ответы экспертов
Ответов: 318
03.06.2016

Ягона ер солиғини тўловчиларга қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари киради. Солиқ кодексининг 362-моддасида аниқланганки, бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради:

-  ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;

- қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этадиган юридик шахслар.

Ўзига тегишли ер участкаларида фермерлик хўжалиги томонидан етиштирилган маҳсулотлар қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларнинг ўзи етиштирган маҳсулотлари ҳисобланади. Бошқа фермерлик хўжаликларидан сотиб олинган маҳсулотлар ўзи етиштирган маҳулотлар сирасига кирмайди.

Ягона ер солиғини тўлаш тартибини қўллаш учун солиқ тўловчи ҳар йили жорий солиқ даврининг 1 февралига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ўтган солиқ даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улуши кўрсатилган маълумотномани тақдим этади.

Ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тўғрисида маълумот АВ 22.03.2013 й. 2439-сон билан рўйхатга олинган МВ 04.03.2013 й. 23-сон, ДСҚ 2013-8-сон Қарорига 14-илова билан тасдиқланган.

Солиқ кодекси билан қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар учун белгиланган мезонларга сизнинг корхонангиз жавоб беришини аниқлаш учун етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг кўрсатгичлари керак булади. Кўрсатгичларни ажртиш лозим: ишлаб чиқариш ҳажми ва сотув ҳажми. Ишлаб чиқариш ҳажмига ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган (етиштирилган) маҳсулотлар киради. Сотув ҳажмига эса ҳисобот даврида сотилган маҳсулотнинг қиймати киради, жумладан ҳисобот даврида олдинги ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳам, жорий ҳисобот даврида етиштирилган маҳсулот ҳам сотилиши мумкин. 

Сизнинг ҳолатингизда Ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тўғрисида маълумотни тўлдиришда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмига:

- аввалги солиқ даврида (йил) шахсий ер участкаларида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари,

- аввалги солиқ даврида (йил) сотиш учун харид қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари киритилади.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмларини аниқлашда Солиқ кодексининг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадлар ҳисобга олинмайди.

Агар сизнинг корхонангиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчилар учун белгиланган меъзонларга жавоб берса, у ҳолда корхона фақат ягона ер солиғини тўлайди, жумладан, ягона ер солиғини тўлаш татбиқ этиладиган қисми бўйича солиқ солишнинг бошқача тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас.

Агар сотиб олинган маҳсулотлар қиймати қадоқлаш қийматини ҳисобга олган ҳолда йил якуни бўйича умумий ишлаб чиқаришнинг 50%идан ошса, корхона жорий солиқ даврининг бошидан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши керак бўлади (Солиқ кодексининг 363-моддаси).

Айтиб ўтиш жоизки, бошқа фермер хўжаликларидан маҳсулотларнинг сотиш учун сотиб олиниши улгуржи савдо фаолияти ҳисобланади. Улгуржи савдо фаолияти лицензияланадиган фаолият турига киради.

Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.11.2005 й. 242-сон қарорига илова) да тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш улгуржи савдо фаолияти деб эътироф этилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика