Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун берилган ер участкалари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзлардан қанақа тартибда фойдаланилади?
2013 йилда қишлок жойларда қурилиши бошланган намунавий уйларнинг бирини олганман. Уй 2 йил деганда битказиб эгасига (менга) топширилган. 2015 йилнинг июн ойида туман ҳокимининг ерга эгалик қилиш ҳуқуқи ва уй-жойга мулкчилик ҳуқуқи бўйича қарори чиқарган. Солиқ кодексининг 290-моддаси 10-пунктида шахслар - уларга якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида берилган ер участкалари бўйича - ер участкаси берилган ойдан кейинги ойдан эътиборан икки йил муддатга ер солиғидан озод қилинади дейилган. Лекин Термиз туман солиқ инспекцияси ходимлари томонидан бу имтиёзни инобатга олмасдан, икки йиллик имтиёз даври 2015-2016 йиллар учун солиқ тулашимизни талаб қилишмокда. Уларнинг ушбу талаби тўғрими?


Ответы экспертов
Ответов: 232
22.06.2016

Фуқароларга якка тартибда уй-жой қуришни ташкил этиш учун ер участкалари бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сонли қарори билан тасдиқланган «Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги» Низомга асосан тартибга солинади.

Ушбу Низомнинг III бўлимига асосан, ер участкалари беришда фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш қатъий тартибга солинган. Хусусан, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олиш учун туман ҳокимлигига (ёки «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК худудий бўлинмасига) ариза берилади, ва ушбу ариза туман ҳокими бошчилик қиладиган, ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича доимий ишлайдиган комиссия томонидан кўриб чиқилади. Комиссия ариза олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда ер участкаси беришнинг мақсадга мувофиқлиги (ёки рад этилиши) тўғрисида хулоса чиқаради. Комиссиянинг ижобий хулосаси асосида туман ҳокими 10 кун муддатда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

Туман ҳокимининг қарори асосида архитектура ва қурилиш органлари томонидан «Ергеодезкадастр» давлат корхонаси билан биргаликда уч кун муддатда ер участкаси чегараларини натурада чиқариш амалга оширилади ҳамда қуйидаги ҳужжатлар берилади:

- туман ҳокимининг қароридан кўчирма;

- участка чегаралари чизилган массивнинг бош режасидан нусха.

Уй-жой қурилиши тугаллангандан кейин, қурувчининг мурожаатига асосан қабул қилиш комиссияси жойнинг ўзига бориб қурилиши тугалланган уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси тузади. «Ергеодезкадастр» давлат корхонаси 10 кун муддатда янгидан қурилган уй-жойни техник хатловдан ўтказади ҳамда туманлар архитектура ва қурилиш органлари билан келишув бўйича уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида ҳокимнинг қарори лойиҳасини киритади. Туман ҳокимининг қарори тегишли қарор лойиҳаси киритилгандан кейин икки кундан кечикмай қабул қилинади. Ҳокимнинг қарорига мувофиқ уй қурувчига уй дафтари берилади.

Юқоридаги тартибдан келиб чиқсак, биринчи босқичда – туман ҳокимининг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади, иккинчи босқичда эса, уй-жой қурилиши тугаллангандан кейин – туман ҳокимининг ерга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ва уй-жойга мулкчилик ҳуқуқи бўйича қарори чиқарилади.

Юқорида кўрсатилган Низомнинг 32 бандида уй-жой қурувчининг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, улар жумласида қурувчи берилган ер участкасини берилган кундан бошлаб икки йил мобайнида ўзлаштиришни бошлаши кераклиги белгиланган.

Солиқ кодескнинг 290 моддаси 10 бандига асосан, жисмоний шахслар – уларга якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун берилган ер участкалари бўйича - ер участкаси берилган ойдан кейинги ойдан эътиборан икки йил муддатга ер солиғидан озод қилиниши белгиланган. Ушбу солиқ имтиёзнинг асосий мақсади бўлиб – жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойни қурилиши даврида солиқ юкини пасайтириш ҳисобланади.

Сизнинг холатингизда, солиқ идорасининг талаблари қонуний деб ҳисобланади, чунки ер солиғи имтиёзи 2013 йилда туман ҳокимининг якка тартибда уй-жой қуриш учун Сизга ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган ойнинг кейинги ойдан бошлаб қўлланилади. Солиқ имтиёзи икки йил давомида амал қилади ва имтиёз даври якунлангандан сўнг кейинги ойдан бошлаб Сиз ер солиғини белгиланган тартибда тўлашингиз лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика