Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Норезидент юридик шахс бошқа норезидент юридик шахсга қўшма корхонадаги устав фондига киритган ўз улушини олди-сотди шартномаси орқали берса фойда солиғи ҳисоботини ким, қачон ва кайси муддатда солиқ идорасига тақдим этади? Хусусий капитал ҳисоби моддалари қандай тақсимланади ва таъсисчининг ўз улушини сотишини бухгалтерия езувларида қандай акс эттирилади?
Корхонада ўз улушини сотаётган таъсисчининг яна тақсимланмаган соф фойдаси, резерв ва қўшилган капиталида ва бошқа хусусий капитал моддаларида ҳам ҳиссаси бор. Норезидент юридик шахс бошқа норезидент юридик шахсга қўшма корхонадаги устав фондига киритган ўз улушини олди-сотди шартномаси орқали бермоқчи.


Ответы экспертов
Ответов: 329
22.06.2016

Сизнинг ҳолатингизда шартнома асосида таъсисчи ва бошқа юридик шахс орасида улушларнинг олди-сотдиси амалга оширилмоқда. Корхона ушбу битимда иштирокчи сифатида қатнашмайди.

МЧЖнинг бухгалтерия ҳисобида Устав капитали (8330 “Пай ва улушлар”) счётининг аналитикасида ўзгариш киритилади, аниқроқ айтганда – таъсис ҳужжатларидаги ўзгаришлар асосида қуйидагича ўтказмалар берилади:

Дебет 8330 «Пай ва улушлар»  чиқиб кетаётган таъсисчи субконтасида - чиқиб кетаётган таъсисчининг улуши қийматига

Кредит 8330 «Пай ва улушлар»  - МЧЖдаги улушни олаётган таъсисчи субконтасида чиқиб кетаётган таъсисчи улушининг қийматида

Яъни, таъсис ҳужжатларида улушларнинг ҳам сўмдаги, ҳам валютадаги қиймати ўзгармасдан қолади, фақат таъсисчилар таркиби ўзгаради.

МЧЖда ушбу битим бўйича ҳеч қандай солиқ оқибатлари юзага келмайди, чунки корхона даромад кўрмаяпти ва даромад тўлов манбаи сифатида иштирок этмяпти.

Улушни сотиш битимининг суммасидан келиб чиқиб таъсисчи ЎзР норезиденти бўлган юридик шахсда Ўзбекистон Республикасидаги мулкини реализация қилишдан даромад юзага келиши мумкин, ушбу даромад ЎзР Солиқ кодексининг 155-моддасига мувофиқ аниқланади ва ЎзР Солиқ Кодексининг 155-1-моддасига мувофиқ даромад солиғига тортилади.

Ушбу ҳолатда даромадни тўлаш манбаи бўлиб улушни сотиб олувчи норезидент юридик шахс ҳисобланади. Унга солиқни ҳисоблаш, ушлаб қолиш ва бюджетга тўлаш мажбурияти юклатилади.

Солиқ агенти сотиб олинаётган мулкка ўз мулкий ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказишдан олдин ўзи ёки масъул вакили орқали солиқ органларига  Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китобини ЎзР Давлат Солиқ Қўмитаси ва ЎзР Молия Вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда тақдим этиши керак.

Норезидентларнинг даромадидан фойда солиғи ҳисоботи шакли  АВ томонидан 22.03.2013 й. 2439-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлигининг 23-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-8-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 04.03.2013 й. Қарорирининг 1-Иловасида келтирилган.

Хусусан Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китобини тўлдириб топширилиши керак.

Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби шунингдек  АВ томонидан 22.03.2013 й. 2439-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлигининг 23-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-8-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 04.03.2013 й. Қарорирининг 1-Иловасида келтирилган.

Улуши сотилаётган корхона учун  ўз улушини сотаётган таъсисчи улушининг ҳақиқий қиймати (жамиятнинг соф активлари қийматининг таъсисчи улушининг миқдорига пропорционал қисми) солиққа тортиш ва бухгалтерия ҳисоби учун аҳамият касб этмайди.

Жамиятнинг  иштирокчиси таъсисчилар таркибидан чиқиб кетса ва унинг улуши жамиятга ўтса, шу ҳолатдагина Жамият таъсисчига улушнинг ҳақиқий қийматини тўлашга мажбур (Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2001 й. 310-II-сон "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонунининг 22-моддаси).

 Мос равишда, хусусий капитал суммаси (устав капитали, тақсимланмаган фойда, қўшилган капитал, резерв капитал ва бошқалар) ни бир таъсисчи ўз улушини бошқасига сотганда тақсимлаш керак эмас. Хусусий капитал счётларининг қолдиқларини камайтириш бўйича бухгалтерия ўтказмалари бу ҳолатда берилмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика