Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона соф фойдага эга. 87.10 еки 87.20 счётлар нимани англатади? Ушбу счётлардан қайси биридан 85.20 счетда резервни шакллантирса бўлади? Таъсисчилар олмаган соф фойдалари ҳисобидан ҳам кейинги йилларда резерв фондини (85.20) шакллантирса бўладими?


Ответы экспертов
Ответов: 329
22.06.2016

АВ томонидан 23.10.2002 й. 1181-сон билан рўйхатга олинган 21-сонли БҲМС “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома”сига мувофиқ, корхонанинг барча йиллар бўйича фаолияти ва ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда ёки қопланмаган зарар суммасининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)”;

8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)”.

8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счётида корхонанинг ҳисобот даврида фаолияти бўйича тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобга олинади.

Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойдани тақсимлашдан кейин қолган сумма 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счётидан 8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)лар” счётига ўтказилади

Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2001 й. 310-II-сон "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуниниг 27-моддасига мувофиқ, жамият ўзининг уставида назарда тутилган, лекин ўз устав фондининг (устав капиталининг) ўн беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда захира фондини вужудга келтириши мумкин. Жамиятнинг захира фонди жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар ҳар йили соф фойдадан ажратмалар қилиш йўли билан шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмалар миқдори жамиятнинг уставида назарда тутилади, лекин у жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Шу билан биргаликда, қонунчилик томонидан заҳира фондининг максимал миқдори белгиланмаган, шунингдек, заҳира фонди қайси фойда (жорий ёки ўтган даврлар фойдаси) ҳисобига шакллантирилиши ҳам белгиланмаган.

Яъни, заҳира фонди ҳисобот даври фойдаси ҳисобига, шунингдек, ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига шакллантирилиши мумкин.

Заҳира фондини шакллантириш бўйича бухгалтерия ўтказмаларига таъсисчилар йиғилиш баённомасидаги қарор ёки ягона таъсисчи бўлса таъсисчининг қарори асос бўлиб хизмат қилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика