Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Фоизли қайтариш шарти билан молиявий ёрдам беришда албатта Марказий банкнинг 9% миқдорида белгиланган қайта молиялаштириш ставкасини (ёки ундан кам бўлмаган ставкани) қўллаш шартми? Агар 10.06.2016 йилдан 10.09.2016 йилгача бўлган муддатга йиллик фоиз тўлови 1% белгиланган қарз берилса, солиқ оқибатлари ва бухгалтерия ёзувлари кандай булади?


Ответы экспертов
Ответов: 264
23.06.2016

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФК 733 моддаси).

Агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга. Фоизлар миқдори, тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади (ФК 734 моддаси).

Амалдаги қонунчиликда қарз шартномалари бўйича қўллаш лозим бўлган қатъий белгиланган ёки чегараланган фоизлар миқдори кўзда тутилмаган. Шунингдек, хеч бир норматив хужжат қарз берувчи томонидан қарз шартномасида фоиз тўловини энг камида Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида белигашни мажбурламайди.  Демак, юқоридагилардан келиб чиқсак, қарз суммасига фоизлар миқдори тарафлар келишувига асосан белгиланади ва шартномада акс эттирилади.

Қарз шартномаси бўйича келиб чиқадиган солиқ оқибатлари.

Қарз шартномаси бўйича тўланадиган фоизлар кўринишидаги даромадлар тўлов манбаида солиққа солинади (СК 156 моддаси). Солиқни ушлаб қолиш ҳамда бюджетга ўтказиш мажбурияти фоизлар кўринишидаги даромадларни тўлаб берувчи тарафнинг зиммасига юклатилади, яъни қарз олувчи қарз шартномаси бўйича фоизларни тўлаб беришда ҳисобланган фоизлар суммасига солиқ ҳисоблаб (2016 йил учун солиқ ставкаси 10% миқдорида белгиланган), солиқ суммасини ушлаб қолиб, бюджетга ўтказиб бериши мажбур. Қарз берувчига фоизлар кўринишидаги даромадлар ҳисобланган солиқ суммаси чегирилган холда тўлаб берилади. Солиқни тўғри ҳисоблаб чиқиш, ушлаб қолиш ва бюджетга тўлиқ ўтказиб бериш жавобгарлиги тўлов манбаи – яъни қарз олувчи зиммасига юклатилади.

Қарз олувчи фоиз тўловлари бўйича қарзни тўлаб ва бюджетга солиқ суммасини ўтказиб берганидан сўнг даромад суммаси ва солиқ даври учун ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси ҳақида қарз берувчига маълумотнома тақдим этади (СК 165 моддаси).

Фоизлар кўринишидаги даромадларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш.

Фоизлар кўринишидаги даромадлар молиявий фаолият даромадлари ҳисобланади ва бухгалтерия ҳисобида 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар» счётининг кредитида акс эттирилади. 21-сонли БҲМС асосан узоқ муддатли ва жорий инвестициялар бўйича фоизлар кўринишидаги даромадлар 4830 «Олинадиган фоизлар» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Масалан, 10.06.2016 йилдан 10.09.2016 йилгача бўлган муддатга (92 кунга) йиллик фоиз тўлови 1% белгиланган 1 000 000 сўм миқдорида берилган қарзни бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирсак бўлади (қарз берувчининг бухгалтерия ёзувлари):

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

 

Сумма

(сум)

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Ҳисоб-китоб счётидан қисқа муддатли қарз бериш

1 000 000

5820

«Берилган қисқа муддатли қарзлар»

5110

«Ҳисоб-китоб счёти»

2

Ҳисобланган фоизлар

2 520,55

(1000000*(1%/365*92))

4830

«Олинадиган фоизлар»

9530

«Фоизлар кўринишидаги даромадлар»

3

Фоизлар кўринишидаги даромадларга ҳисобланган солиқ

252,06

(2 520,55*10%)

9810

«Фойда солиғи бўйича харажатлар»

4830

«Олинадиган фоизлар»

4

Қарз олувчидан келиб тушган фоизлар кўринишидаги даромадлар

2 268,49

(2520,55-252,06)

5110

«Ҳисоб-китоб счёти»

4830

«Олинадиган фоизлар»

5

Берилган қисқа муддатли қарзни қайтарилиши

1 000 000

5110

«Ҳисоб-китоб счёти»

5820

«Берилган қисқа муддатли қарзлар»

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика