Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона ҳисоб рақамидан (картотека-2 мавжуд) бевосита хизмат кўрсатиш фаолияти билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларимиз учун тўловларни амалга ошириш учун тушумнинг 5% миқдоригача пул маблағларини олишимиз мумкинми?
МЧЖ корхонамиз кичик бизнес субъекти, ЯСТ тўловчиси. Биз «GM-Uzbekistan»нинг расмий дилери бўлиб, автомашина савдоси билан шуғулланамиз. Банкда ягона 20208 ҳисоб рақамга эгамиз. Ўтган йиллар давомида молиявий бошқарувнинг нотўғри олиб борилиши натижасида кўпгина корхоналардан қарздорлики вужудга келгани сабабли картотека №2 бор. Ҳозирда пул чиқаришимиз учун банк ЎзР АВда 2342-сон билан рўйхатга олинган тартибнинг 1-банди 2-хатбошисига асосан «Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатланган ҳисоб варақларга ҳамда суд, суд ижрочилари ёки бошқа ваколатли органлар томонидан фойдаланишга чекловлар ўрнатилган ҳисоб варақларга ёки ушбу ҳисобварақлар бўйича хатланган пул маблағларига» асосан мумкин эмас деб, 5% ли кечиктириб бўлмайдиган харажатлар рўйхатини ҳам қабул қилишдан бош тортишмоқда. Ҳозирда янги автомобилларга берилиши шарт бўлган ҳисоб маълумотномага (счет- справка) ҳам пул ўтказиш муаммоси вужудга келган. Агар ҳисоб маълумотномани мижозларга бера олмасак машина реализация қилинган ҳисобланмайди. Натижада корхона фаолияти тўхташ даражасига бормоқда. Айтингчи, банк ходимлари ҳаракати қанчалик тўғри? Наше ООО является плательщиком ЕНП, относиться к субъектам малого бизнеса, являясь официальном дилером АО “GM-Uzbekistan” занимается продажей автомашин. В течение прошлых лет из-за неправильного ведения финансового управления образовалась задолженность перед множество предприятий. В банке имеем единый расчетный счет 20208 и увеличилась картотека №2. В настоящее время банк отказыватся при перечислении денег ссылаясь на абзац второй п.1 Порядка №2342 “счета, на которые в установленном законодательством порядке наложен арест, а также счета, на пользование которыми судом, судебными исполнителями или другими уполномоченными органами установлены ограничения либо на денежные средства, на которые наложен арест по этим счетам”, даже отказываются принимать список неотложных расходов в размере 5%. Сейчас возникла проблема с перечислением денег за счет-справки, которые обязательно выдаются для новых автомашин. Если не сможем выдать счет-справки клиентам, то автомашина не считается реализованной. В результате деятельность предприятия находится на грани остановки. Скажите, насколько правомерно действия сотрудников банка?


Ответы экспертов
Ответов: 116
08.08.2016

ЎзР Фуқаролик кодексининг 773-моддасига биноан мижоз банкдаги ҳисобварақда турган ўз пул маблағларини мустақил тасарруф этади.

Банк мижознинг пул маблағларидан қай тарзда фойдаланишни белгилашга ва назорат қилишга ҳамда унинг пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига қонунда ёки банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилмаган бошқа чеклашларни белгилашга ҳақли эмас.

Шунингдек, ЎзР Адлия вазирлигида 2012 йил 15 мартда 2342-сон билан рўйхатга олинган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 5-бандига асосан, 2-сон картотекада турган ҳисобварақ эгасининг аризасига кўра бевосита ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолияти билан боғлиқ бўлган кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлари учун тўловлар навбатдан ташқари равишда амалга оширилади.

Яъни, 2-сон картотекада турган ҳисобварақдаги маблағларни кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар (лимит) доирасида ишлатиш мумкин ва банк бунга қаршилик қилиши ноқонунийдир. Истисно ҳолат ЎзР Фуқаролик кодексининг 787-моддасида (“Ҳисобварақни тасарруф қилишнинг чекланиши”) келтирилган: мижознинг ҳисобварақда турган пул маблағларини тасарруф қилиш ҳуқуқларини чеклашга йўл қўйилмайди, ҳисобварақда турган пул маблағларини хатлаш ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно.

Таъкидлаш жоизки, юқоридаги кўрсатилган 2342-сонли Йўриқнома талаблари (шу жумладан лимитга оид меъёрлари) ҳам, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатланган ҳисобварақларга ҳамда суд, суд ижрочилари ёки бошқа ваколатли органлар томонидан фойдаланишга оид чекловлар ўрнатилган ҳисобварақларга ёки ушбу ҳисобварақлар бўйича хатланган пул маблағларига нисбатан қўлланилмайди (Йўриқноманинг 1-банди 3-хатбошиси).

Хулоса қилганда, суд, суд ижрочилари ёки бошқа ваколатли органлар томонидан ҳисобварағингиз ёки ундаги маблағларингизга хатлов ёки операцияларни тўхтатиб қўйиш қўлланилмаган бўлса, банк кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларингиз доирасида пул кўчиришга тўсқинлик қилишга, хусусан эхтиёжлар рўйхатини олишдан бош тортишга ҳақли эмас.

Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларга оид аризани қабул қилиш тартиби қуйидагича:

2-сон картотека пайдо бўлганда, ҳисобварақ эгаси томонидан ариза кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар миқдорига боғлиқ ҳисоб-китоб билан бирга шу ойнинг кейинги декадаси биринчи санасига, жорий ойнинг учинчи декадаси ва кейинчалик эса кейинги ойнинг учинчи санасигача банкка тақдим қилинади.

Банклар кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун сарфланадиган маблағлар лимитининг тўғри ҳисобланганлиги (аниқлашини) ва унга риоя қилинишини назорат қилади.

Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун сарфланадиган маблағлар лимити нотўғри ҳисобланганлиги аниқланган тақдирда, улар бўйича тақдим этилган ариза ва тўлов ҳужжатлари банк томонидан ижро учун қабул қилинмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика