Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бу ерда газначилик булимии ходими тугри йул тутганми?
Бизнинг ташкилотимиз -Беруний туман Давлат Санитария Эпидемиология Назорати маркази. Ташкилотимиз томонидан 2016 йил 30 май куни Ўзбекистон республика товар хомашё биржасига 6179658 лот билан, дезинфекция ишларини бажаришда қўлланиладиган қуйидаги анжомларни харид килиш учун эълон бердик. 1. Автомакс ручной 10 литр шт 3 по 195000 = 585000 сум, 2. Очки комп. респератором шт 3 по 49800 = 149400 сум, 3. Спец сапоги резиновой и кирзовые пара 6 по 98000 = 588000 сум, 4. Халат технический шт 6 по 58500 = 351000 сум, 5. Противочумный комплект ПЧК-1 комп 3 по 285000 = 855000 сум. 6. Весы электронные (30 кг) шт 1 по 200000 = 200000 сум. Келиб тушган тижорат таклифлари ўртасида танлов ўтказилгандан кейин мажлис баённомасига ғолиб ташкилот билан тузилган шартномани барча иловалари билан туман ғазначилик бўлимига тақдим килдик. Туман ғазначилик ўулимии ходими Электрон харидлар бўйича Хукумат махсус комиссиясининг 2015 йил 30-майдаги 11 сон протоколининг 2-иловасига асосланиб ушбу шартномани руйхатга олишдан бош тортди. Жавобингиз учун рахмат.


Ответы экспертов
Ответов: 294
30.06.2016

Авваламбор шуни таъкидлаш жоизки, Бюджет кодексининг 122-моддаси 3-қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.

Савол муаллифи томонидан номи келтирилган Давлат харидлари бўйича ҳукумат комиссиясининг (матн давомида - Комиссия) 30.05.2015 йилдаги 11-сонли протоколи[1] 2, 3 ва 4-иловалари билан, мос равишда:

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил этадиган электрон савдолар орқали амалга ошириладиган, бир шартнома суммаси 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ доллари эквивалентигача бўлган давлат харидлари бўйича алоҳида товарлар (иш, хизмат)лар рўйхати»;

«Электрон каталогда харид қилиниши мумкин бўлган товарлар рўйхати»;

«Махсус тартиб бўйича хариди амалга ошириладиган алоҳида товарлар (иш, хизмат) товарлар рўйхати»[2] тасдиқланган.

2-иловадаги рўйхатда 13 тоифадаги ва 3-иловадаги рўйхатда 4 тоифадаги бир неча ўнлаб товар (иш, хизмат)ларнинг турлари кўрсатиб ўтилган.

Жумладан, иккинчи илованинг 1-бандида кийим-кечаклар ва пойафзаллар, 8-бандида тўлдирувчи ва бошқа эҳтиёт қисмлар ва инвентарлар, хўжалик жихозлари каби товарларнинг умумий тусдаги номлари кўрсатилган бўлиб, кўриб чиқилаётган ҳолатдаги товарларнинг ушбулар тоифасига кириш ёки кирмаслиги масаласига аниқлик киритиш борасида Ўзбекистон  Молия вазирлиги Ғазначилиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Ғазначилик бошқармасига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Маълумот ўрнида - «Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги низом»[3]нинг 5-1-бандининг 3-кичик бандига кўра, рўйхати Комиссия томонидан белгиланадиган, давлат харидлари ЎзРТХБнинг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан амалга ошириладиган энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)дан ташқари шартнома тузиш вақтида 300 АҚШ долларига тенг суммадан ошмаган миқдорда товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олинганда, танлов ўтказмасдан товар етказиб берувчилар (бажарувчилар, пудратчилар) билан контрактлар тузилиши мумкин.

 


[1]Ҳужжатдан кўчирмалар Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржасининг Махсус ахборот портали - http://www.uzex.uz/ да чоп этилган.

[2]  4-иловадаги рўйхат келтирилмаган.

[3] Ҳукуматнинг «Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 21.11.2000 йилдаги 456-сонли қарори билан тасдиқланган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика