Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қурилиш материалларини олди-сотди шартномаси асосида баланс қийматидан паст нархда сотишимиз мумкинми? Бу ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Корхонамиз 2010-2011 йилларда қурилиб, 2011 йил охирларида ўз фаолиятини бошлаган. Корхона қурилиш-монтаж ишлар даврида (2010-2011 йиллар) кўплаб қурилиш материаллари сотиб олинган. Қурилиш монтаж ишлари тугатилгандан кейин омборда қурилиш материаллари (кабель, труба, профил кабилар) қолдиқлари қолди. 2016 йил шу кунгача ушбу қурилиш материаллари омборда сақланиб келинмоқда. Корхонамиз қурилиш бўлими ходимлари томонидан келгуси фаолиятимиз давомида ушбу қурилиш материалларига ҳеч қандай эҳтиёж сезилмаслиги билдирилди. Ушбу қурилиш материалларининг баланс қиймати 20 000 минг сўмни ташкил этади ва бошқа бир корхона бу материалларни 5 000 минг сўмга сотиб олишга тайёрлигини билдирди. Корхонамиз улгуржи савдо фаолияти билан савдо қилиш ҳуқуқига эга.


Ответы экспертов
Ответов: 329
11.07.2016

1. Қонунчиликда активларни уларнинг баланс қийматидан паст нархда сотилиши маън этилмаган.

ЎзР Фуқаролик кодексининг 354-моддасига мувофиқ, юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.

ЎзР Фуқаролик кодексининг 354-моддасига кўра шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади.

Аммо, эътибор қаратиш керакки, мулкни унинг баланс қийматидан паст нархда сотиш бўйича битим  ноқулай оқибатлар хавфини келтириб чиқариши мумкин. Бундай битим шартлари ортида раҳбариятнинг ғаразли ниятлари назарда тутилиши мумкин (ўз мансабини суиистеъмол қилиш, бировнинг мулкини талон-тарож қилиш, битимнинг ҳақиқий қийматини бекитиш каби).

Мос равишда, материалларни баланс қийматидан анча паст нархда сотиш учун асос бўлиши лозим.

4-сон БҲМС “Товар-моддий қимматликлар” (АВ 17.07.2006й. 1595-сон билан рўйхатга олинган) 44-бандига мувофиқ, товар-моддий захиралар, агар улар шикастланган, тўлиқ ёки қисман эскирган ёки уларни сотишнинг соф қиймати пасайган бўлса, арзонлаштирилиши мумкин.

Агар қурилиш материаллари яроқсиз ҳолга келган бўлса, ёки камчиликлари бўлса, бу ҳолатни ҳужжтлаштириб қўйиш керак. Ушбу ҳужжатлар асосида материалларнинг қиймати пасайтирилиши мумкин. Материаллар қиймати ташқи баҳолаш ташкилотининг материалларнинг бозор нархлари тўғрисидаги хулосаси асосида ҳам пасайтирилиши мумкин.

Материалларнинг арзонлаштирилган қиймати (материалларнинг таннархи ва сотиш қиймати ўртасидаги фарқ) жорий ҳисобот даврининг харажатлари сифатида ҳисобга олиниши керак.

Сизга материалларни нархини соф сотиш нархигача, яъни материалларни қайси нархда реализация қилишни мўлжаллаётган бўлсангиз, ўша нархгача қийматини пасайтиришни; ундан сўнггина бошқа корхонага сотишни маслаҳат берамиз.

2. Солиқ оқибатлари.

Сизнинг саволингизга жавоб беришда биз қуйидаги норматив-қонун ҳужжатларига асосланамиз:

Товарларга хўжалик юритувчи субъектлар сотиш мақсадида ишлаб чиқарган товарлар ҳамда қайта сотиш учун харид қилинган товарлар ёки қайта сотиш мақсадида сақланаётган бошқа активлар киради (2-сон БҲМС “Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар” 2-банди);

товартадбиркорлик фаолияти субъекти томонидан сотиш мақсадида бевосита ишлаб чиқарилган ёки улгуржи ва чакана савдо тармоқларига етказиб берилган (истеъмол қилиш ва ишлаб чиқаришда фойдаланишга мўлжалланган) меҳнат маҳсулидир ("Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларга штрихли кодлашни жорий этиш тўғрисидаги Низом", ВМ 21.09.1999 й. 438-сон қарори билан тасдиқланган);

савдо фаолияти - қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолиятдир (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Сиз материалларни ўз эҳтиёжингиз учун сотиб олгансиз, шу сабабли уларнинг реализацияси савдо фаолияти дея баҳоланмайди.

Сизнинг ҳолатингизда ўз эҳтиёжларингиз учун сотиб олинган материалларни ҳисобдан чиқариш операцияси ўринли бўлади. Материалларни ҳисобдан чиқариш 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счёти орқали амалга оширилади (Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқноманинг 104-банди)

ЯСТ тўловчилари учун ушбу операция бўйича солиққа тортиш объекти йўқ, чунки бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган материалларнинг чиқиб кетишидан олинадиган ижобий молиявий натижа солиққа тортиш объекти бўлиб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355, 132, 133-моддалари). Ушбу операцияда эса материалларнинг чиқиб кетишидан ижобий молиявий натижа юзага келмайди.

Умумбелгиланган солиқлар тўловчилари учун фойда солиғини аниқлашда материалларниуларнинг баланс қийматидан паст нархда сотишдан кўрилган зарар Солиқ кодексининг 147-моддасига мувофиқ чегириб ташланадиган харажатлар туркумига киритилмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика