Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2015 yilning aprel oyida Koreya Respublikasidan Vatanga qaytish sertifikati bilan qaytdim. Pasportni tiklash uchun barcha so'ralgan hujjatlarni topshirganimga 1 yil 3 oy bo'libdiki haligacha pasport olishga ruxsat berishmayapti. my.gov.uz portali irqali IIV murojat yo'lladim lekin bu ham yordam bermadi. Mazkurholat yuzasidan kimga murojaat qilish kerak va bu holat qancha vaqtga cho'zilshi mumkin?
Assaolomu-aleykum. Men o'tgan 2015 yilning mart-aprel oylarida xizmat safari bilan Korea respublikasida bo'ldim. Shu vaqt mobaynida passportimni yo'qatib, O'zbekistonga Vatanga qaytish sertifikati bilan qaytdim. Qaytishim bilan barcha zaruriy ko'rik va tekshiruvlardan utib pasport olish uchun hujjat topshirdim. Mana 1 yildan oshibdiki haligacha pasport olishga ruxsat berishmayapti. Pasport bo'limidagilar pasportni tiklash muddati haqida hech qanday aniq gap aytishmayapti. Hujjatlarga xizmat safari guvohnomasi, xizmat safariga yuborish haqidagi ishlab turgan korxonamning buyruq kopiyasi, qabul qilayotgan tomon taklifnomasu va xizmat safari jarayonidagi malaka oshirish kursi bo'yicha olgan sertifikatimni ham ilova qilsamda bu jarayon 1 yildan oshiq muddat bo'lyaptiki hali nihoyasiga yetmayapti. Mazkur holat yuzasidan kimga murojat qilish kerak va mazkur holat qancha vaqtgacha uzayishi mumkin?


Ответы экспертов
Ответов: 1327
17.07.2016

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 221-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда) 29-моддасига кўра Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирларини кўриш мақсадида профилактика суҳбати ўтказилади.

Айни пайтда, мазкур Қонунга асосан узоқ вақт давомида ўзининг доимий яшаш жойида бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасига қайтиш сертификатига кўра чет элдан қайтган фуқаролар томонидан доимий яшаш жойи бўйича паспорт бўлинмаларига биометрик паспорт олиш бўйича мурожаат қилган тақдирда  кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан хуқуқий амалиётни амалга ошириш ва профилактик суҳбат ўтказилиши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомга кўра (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сонли Фармони 1-Илова) паспорт тизимида иш олиб борувчи хуқуқни муҳофаза қилиш ҳодимлари доимий яшаш жойида узоқ вақт давомида бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасига қайтиш сертификатига кўра чет элдан қайтган фуқароларга биометрик паспорт расмийлаштиришда бошқа давлат иммиграцион хизматларига сўровлар юбориш билан боғлиқ қўшимча текширишларни амалга ошириш хуқуқига эга.

Текширишларни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат. № 698, 09.04.1999 й.) кўра амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикасига қайтиш сертификатига кўра чет элдан қайтган фуқароларга биометрик паспорт расмийлаштиришда бошқа чекловлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сизга фуқароларни паспорт саволлари бўйича қабул қилиш билан шуғулланувчи: Тошкент шахар, Шайхонтохур тумани, Ўзбекистон кўчаси, 49а уйда жойлашган Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига мурожаат этишингизни маслахат бераман. Тел 231-37-98, 232-65-70.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика