Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Асосий фаолият тури чакана савдо булган микрофирма томонидан истеъмол кредитидан фойдаланган холда маиший электр машиналари ва электр приборларини накд пулсиз хисоб-китоб буйича ахолига сотилишидан олинган даромадлардан кандай тартибда солик ундирилади?
Асосий фаолияти чакана савдо булган микрофирмамиз бугунги кунда истеъмол кредитидан фойдаланган холда маиший электр машиналари ва электр приборларини ахолига чакана савдо дукони оркали доналаб сотишни ташкил этган. Солик идораларининг мутахассислари томонидан бизнинг мазкур фаолиятимиз, яъни истеъмол кредитидан фойдаланган холда амалга оширилган савдо айланмаларимиздан улгуржи савдо учун белгиланган 5% лик ставкада ягона солик тулови туланиши лозимлиги бизга маълум килинмокда ва «ахоли истеъмолига мулжалланган охирги реализация жараёни чакана савдо» деб хисобланиши тугрисидаги фикримизни асослаб беришни талаб килишмокда. «Чакана савдо коидалари»да эса товарларни кредитга сотиш хусусиятларига таълукли алохида бир тушунча берилмаган (Уз.Р.ВМ нинг 13.02.2003 йилдаги №75-сонли карорининг 1-сонли Иловаси).


Ответы экспертов
Ответов: 14
26.07.2016

Товар истеъмол кредити-бу истеъмол товарлари (ишлари, хизматлари)ни  ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки реализация қилувчи ташкилотлар томонидан бевосита истеъмолчига бериладиган кредит булиб, бунда истеъмолчига сотилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади («Истеъмол кредити тугрисида» ги Уз.Р.Конуни 5-моддаси).

Савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотиш чакана савдо фаолияти деб хисобланади. Бирок, ушбу тартибдан истисно тарикасида чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича хам товарларни сотиш мумкин. Бунда товарлар сотилишини ҳисоблаб чиқиш ҳар бир ой бўйича алоҳида амалга оширилади ва товарларни олдинги ойлар ҳисобига сотишга йўл қўйилмайди. Чакана савдо корхоналарига товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизидан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари, яъни даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат юртларига сотишга рухсат берилади (ВМ нинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарорига Илова килинган «Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тпартиби тугрисида» ги Низомнинг 2- ва 19- бандлари)

Юкорида баён этилганлардан келиб чикиб, банк муассасасидаги хисоб ракамингизга пул утказиб бериш (накд пулсиз хисоб-китоб) йули билан маиший электр машиналари ва электр приборларини ахолига сотиш айланмаларини ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасидаги микдори чакана савдо фаолияти деб, 10 фоиздан ошган микдори эса улгуржи савдо фаолияти деб хисобланади ва бу фаолиятни амалга оширишингиз учун  тегишли лицензияга эга булишингиз лозим.

Ундан ташкари, Сиз томондан улгуржи-чакана савдо фаолияти амалга оширилганлиги сабабли, улгуржи-чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи савдо корхоналари учун белгиланган солик ставкаси  асосида ягона солик туловини хисоблаб чикишингиз (2016 йил учун солик ставкаси 5%-Уз.Р.Президентининг 22.12.2015 йилдаги №ПК-2455 сонли Карорини №10-2-сонли иловаси) хамда «Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солик туловини бунак туловларини хисобга олган холда тулаш тартиби тугрисида» ги Низом талаблари асосида ягона солик туловининг тегишли бунак туловларини тулаб боришингиз шарт (мазкур Низом Уз.Р.Адлия вазирлигидан 14.01.2010 йил №2065 сон билан руйхатдан утган). 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика