Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Янги технологик жиҳозни ижарага беришда ЯСТ бўйича солиқ имтиёзини ким қўллаши керак, ижарачими ёки ижарага берувчими?
ЯСТ тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси ўз балансида бўлган ва фойдаланишга жорий этилганига икки йил бўлган янги технологик жиҳозни жорий ижарага бермоқчи.


Ответы экспертов
Ответов: 234
30.08.2016

Сизни қизиқтираётган саволингиз юзасидан давлат солиқ ҳизмати органларига юборилган сўровномага Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси томонидан қуйидагича жавоб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2007 йилдаги ПФ-3860-сонли Фармони 3 ва 4-бандларига мувофиқ солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган юридик шахслар учун беш йил давомида ягона солиқ тўлови тўлашда солиққа тортиладиган базани харид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига тенг, аммо солиққа тортиш базасининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирган ҳолда солиқ имтиёзлари жорий этилган.

Ушбу Фармонда қуйидагилар белгиланган:

кўзда тутилган солиқ имтиёзлари мазкур харажатлар амалга оширилган солиқ давридан бошлаб, технологик ускуналар бўйича эса - навбатдаги ҳисобот солиқ даврида ускуналар ишга туширилган пайтдан бошлаб қўлланилади;

технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, қайд этиб ўтилган солиқ имтиёзларининг амал қилиши бекор қилинади, бюджетга тегишли солиқлар тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади. Технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга экспортга берилган бўлса, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бекор қилинади ва бюджетга божхона тўловлари тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади.

Адлия вазирлигида 11.06.2007й. 1688-сон билан рўйхатга олинган «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 1-бандига мувофиқ янги технологик жиҳоз деб – чиқарилган санадан бошлаб уч йилдан ошмаган технологик жиҳоз ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасига мувофиқ мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жиҳозни ижарага беришда ягона солиқ тўлови тўловчи корхона солиққа тортиладиган базани харид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига тенг, аммо солиққа тортиш базасининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирган ҳолда солиқ имтиёзларни қўллашга ҳақли.

Солиқ имтиёзлари жиҳоз мулкдори, яъни ижарага берувчи томонидан қўлланилади.

Президентнинг 14.03.2007 йилдаги ПФ-3860-сонли Фармони 4-бандига асосан технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, қайд этиб ўтилган солиқ имтиёзларининг амал қилиши бекор қилинади, бюджетга тегишли солиқлар тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 234
11.08.2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2007 йилдаги ПФ-3860-сонли Фармони асосида солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган юридик шахслар учун беш йил давомида ягона солиқ тўлови тўлашда солиққа тортиладиган базани харид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига тенг, аммо солиққа тортиш базасининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирган ҳолда солиқ имтиёзлари жорий этилган.

Ушбу имтиёзлар хўжалик субъектлари томонидан ишлаб чиқаришни мунтазам модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уни юқори сифатли, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминлашга қаратилган самарали рағбатлантириш тизимини яратиш мақсадида киритилган.

Юқоридаги имтиёзларни кўллаш тартиби Адлия вазирлигида 11.06.2007й. 1688-сон билан рўйхатга олинган Низом билан тартибга солинади. Мазкур Низом ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.

Юқоридаги Фармон ва Низом мазмуни ва мохиятидан келиб чиқсак солиқ имтиёзлари айнан янги технологик жиҳозларни харид қилиб ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжларида фойдаланувчи ишлаб чиқариш корхоналари учун берилган деган хулосага келамиз.

Низомнинг 3-бандида, лизинг объектини қўшимча лизингга беришда, белгиланган солиқ имтиёзлари қўшимча лизингни олувчига тааллуқли бўлади дейилган, яъни имтиёзлар жиҳозни ўз ишлаб чиқариш эхтиёжларида фойдаланувчига тааллуқлилиги белгиланган. Бу ҳолда лизинг объектини қўшимча лизингга берувчи лизинг олувчига имтиёзлар татбиқ этилмайди.

Низомнинг 21-банди кўра, агар технологик жиҳозлар харид қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, имтиёзлар бекор қилиниши ва қонунчиликда белгиланган тартибда уларни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланиши белгиланган.

Янги технологик жиҳозни жорий ижарага беришда солиқ имтиёзларни қўллаш тартиби ёки бу ҳолатда имтиёзларни бекор қилиниши Низомда кўзда тутилмаган.

Лекин, технологик жиҳозлар харид қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида ўз эҳтиёжларида фойдаланмасдан бошқа шахсга ижарага бериб юборилса, унда ЯСТ бўйича қўлланилган имтиёзлар асоссиз деб топилишига ва уларни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланишига сабаб бўлиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика