Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Меҳнат кодексининг 41-моддаси 2-қисмидаги муддатга тушунча берсангиз, қонунда аниқ сана кўрсатимагани учун жамоа шартномасининг ўзгартириш ёки янгисини тузишни ҳохлаган муддатгача кечиктириш мумкинми?
Меҳнат кодексининг 41-моддасида "Жамоа шартномаси имзоланган вақтдан эътиборан ёки жамоа шартномасида кўрсатилган кундан бошлаб кучга киради ҳамда тарафлар белгилаган муддат давомида амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлари янги шартнома тузгунча ёки амалдаги шартноманинг ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади" деб кўрсатилган. Бир давлат ташкилотида жамоа шартномасининг амал қилиш муддати 2015 йил 31 декабрда тугаган, лекин шу кунга қадар яъни 2016 йил 06 августгача янги жамоа шартномаси тузилмаган ёки ўзгартилмаган.


Ответы экспертов
Ответов: 213
10.08.2016

Меҳнат кодексининг 31-моддасида аввалги жамоа шартномаси амал қилиш муддати тугашига қадар уч ой мобайнида ёки бу ҳужжатлар билан белгилаб қўйилган муддатда ҳар қайси тараф бошқа тарафга янги жамоа шартномасини, келишувини тузиш юзасидан музокаралар бошлаш тўғрисида ёзма хабар беришга ҳақли эканлиги белгиланган.

Шу билан бирга ушбу кодекснинг 41-моддасида жамоа шартномаси имзоланган вақтдан эътиборан ёки жамоа шартномасида кўрсатилган кундан бошлаб кучга кириши ҳамда тарафлар белгилаган муддат давомида амал қилиши назарда тутилган. Шунингдек белгиланган муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома тузгунча ёки амалдаги шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлиши ўрнатиб қўйилган.

Юқоридагилардан келиб чиқадики, жамоа шартномасини амал қилиш муддати тугагач уч ой мобайнида ҳар қайси тараф бошқа тарафга янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар бошлаш тўғрисида ёзма хабар бериш тарафларнинг ҳуқуқи сифатида белгиланган. Шунинг учун тарафлар янги шартнома тузиш ёки тузмасликни ўзлари ҳал қилишлари жоиз. Агарда янги шартнома тузмаган тақдирда амалдаги шартнома ўз кучида қолади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика