Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар ўқишни тамомлагандан кейин битирувчи фуқаролигини алмаштирган бўлса ҳамда бошқа мамлакатда яшаётган бўлса, у уч йил ишлаб бериши шартми ёки дипломнинг асл нусхасини олиб кетиши мумкинми? Бу қандай норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади?
Ўзбекистон фуқароси бўлган талаба бюджет асосида олий маълумот олди, ўқишни тугатгандан кейин қанчадир вақт ихтисослиги бўйича ишлади (3 йилдан камроқ), кейин эса бошқа мамлакатга кетиб, фуқаролигини ўзгартирди. 1. Агар ўқишни тамомлагандан кейин битирувчи фуқаролигини алмаштирган бўлса ҳамда бошқа мамлакатда яшаётган бўлса, у уч йил ишлаб бериши шартми ёки дипломнинг асл нусхасини олиб кетиши мумкинми? Бу қандай норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади? 2. Битирувчи 4 йил учун ўқишнинг тўлиқ қийматини тўлаши ва дипломни олиб кетиши мумкинлиги кўрсатилган қоида ёки қандайдир бошқа норматив ҳужжатлар борми? Ёки бу фақат олий ўқув юрти томонидан тартибга солинадими? 3. Агар диплом битирувчи томонидан ҳеч қачон талаб қилиб олинмаса нима бўлади? Бу ҳолатда ОЎЮ томонидан қандайдир жазо ёки даъво қўлланадими, бу қандай қоидалар билан тартибга солинади?


Ответы экспертов
Ответов: 696
18.08.2016

Давлат грантлари асосида таълим олган олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга тақсимлаш Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 2005 йил 6 августда 1506-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ амалга оширилади.

Кўрсатилган Низомга мувофиқ давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари бакалавр ва магистрлари 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб мажбурий тартибда камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга  ишга тақсимланади. Мазкур Низом талабларига мувофиқ белгиланган муддатдан олдин битирувчиларга дипломнинг асл нусхасини бериш кўзда тутилмаган.

Ушбу муддат ўтгандан кейин бир ҳафта муддат мобайнида меҳнат дафтарчасидан кўчирмага асосан битирувчига олий ўқув юртини тугатганлиги тўғрисидаги диплом берилади. Меҳнат дафтарчасидан кўчирмасиз давлат грантлари асосида таҳсил олган бакалавриат ва магистратура битирувчиларига дипломнинг асл нусхаси берилмайди, у олий ўқув юрти архивида қолдирилади. Диплом талаб қилиб олингунча олий ўқув юртида сақланади.

Олий таълим муассасаларини тўлов-контракт асосида тамомлаган битирувчиларга дипломнинг асл нусхаси ўқиш тугагандан кейин дарҳол берилади.

Низомда ўқишни пул билан компенсация қилиш кўзда тутилмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика