Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қандай қонун ҳужжатлари иш билан магистратурадаги ўқишни бирга олиб бориш масалаларини тартибга солади?
Охирги вақтларда магистратурада ўқиб туриб тўлиқ ставкада ишласа ташкилотни текшириш чоғида магистрант ишлаётган ташкилотга солиқ инспекцияси жарима солиши ва иш билан магистратурадаги ўқишни бирга олиб борган вақт учун тўланган ҳамма иш ҳақини қайтаришга мажбур қилиши мумкинлиги ҳақида кўп гапирилмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 236
18.08.2016

Адлия вазирлиги томонидан 22.02.2003 йилда 1222-сон билан рўйхатдан ўтказилган Олий таълим тўғрисидаги низомнинг 50-бандига мувофиқ кундузги таълим шакли талабаларига олий таълим муассасасининг ўзида ва бошқа ташкилотларда фақат ўқиш вақтидан бўш пайтларда – куннинг иккинчи ярмида ишлашга рухсат берилади.

Тўлиқ ставка, яъни аниқ лавозим учун кўзда тутилган энг юқори оклад МКнинг 115-моддасида белгиланган иш вақтининг нормал муддатига эга ходим учун тўланади. Тўлиқсиз иш ҳафтасида ёки тўлиқсиз иш кунида, қоидага кўра тўлиқсиз ставка ўрнатилади.

Сизнинг талаба эканлигингиз ва куннинг биринчи ярмида ўқишда бўлишингиз кераклигини эътиборга олиб, Сиз тўлиқ иш ҳафтасини ишлаб беролмайсиз ва тегишинча, Сизга эгаллаган лавозимизгиз бўйича тўлиқ ставка маоши тўлай олишмайди.

Лекин иш берувчи талаба ходимнинг ўқиш вақтидан бўш пайтда унга 8 соатлик иш куни ўрнатиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириши мумкин, чунки меҳнат қонунчилиги талабаларнинг ишлаши ва кундузи ўқишига нисбатан тақиқ ёки чекловлар сақламайди. Талаба ходимнинг иш режими бошқа ходимлар учун ўрнатилган режимдан фарқ қилиши мумкин. Мисол учун, иш режимини душанбадан жумагача 14:00 дан 22:00 гача (7 соат иш ва 1 соат танаффус учун) ва шанбада 14:00 дан 20:00 гача (5 соат иш ва 1 соат танаффус учун) тарзда кўрсатиш мумкин. Бунда битта шартга риоя қилиниши керак – иш ўқиш вақтидан бўш пайтда бажарилади. Бу талабни меҳнат шартномасида мустаҳкамлаб қўйиш керак. Тўлиқ иш вақти режимига риоя қилинганда, шунингдек меҳнатнинг белгиланган меъёрлари бажарилган тақдирда талаба 100% меҳнат ҳақи олиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика