Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Чет эллик таъсисчи муассислар таркибидан чиққанда корхона унга қандай суммани тўлаши керак: - устав фонди шакллантирилган пайтда у томонидан киритилган 300 минг АҚШ доллари; - ёки МБнинг бугунги кундаги курси эквивалентида 161,2 минг АҚШ доллари. 2. Ушбу вазият бўйича бирон-бир меъёрий ҳужжат борми? 3. Ушбу операциялар бўйича қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?
МЧЖ шаклидаги қўшма корхона 2010 йилда таъсис этилган. Ўша пайтда чет эллик таъсисчи – норезидент – юридик шахс 300 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг суммадаги асосий воситалар, хом ашё материалларини устав фондига киритган ва улар бухгалтерия ҳисобидан 480,2 млн сўм (ЎзР МБнинг курси бўйича 1 АҚШ доллари – 1600,58 сўм) ҳисобида кирим қилинган. Ҳозир чет эллик таъсисчи устав фондидаги ўз улушини валютада олган ҳолда муассислар таркибидан чиқмоқчи.


Ответы экспертов
Ответов: 259
23.09.2016

МЧЖ ва унинг иштирокчилари ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи меъёрий хужжат бўлиб Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни (№310-II 06.12.2001й., кейинги матнларда Қонун) ҳисобланади. МЧЖ таркибидан чиқаётган таъсисчига тўланиши лозим бўлган улушнинг ҳақиқий миқдорини белгилашда сиз айнан ушбу қонунга амал қилишингиз керак.

Қонунга асосан, жамиятдан чиқиб кетган иштирокчисининг улуши жамиятга ўтади. Бунда жамият чиқиб кетган иштирокчига улушининг чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши лозим. Жамиятдан чиқиб кетган иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида берилиши мумкин (Қонуннинг 22-моддаси, 5-қисми).

Улушнинг ҳақиқий қиймати жамият соф активларининг қиймати билан унинг устав фонди миқдори ўртасидаги фарқ ҳисобидан тўланади (Қонуннинг 22-моддаси, 10-қисми).

Чиқиб кетаётган таъсисчининг улуш қийматини белгилашда жамиятнинг соф активлари аниқланади. Соф активлар деганда хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари билан таъминланган узоқ муддатли ва жорий активларнинг қиймати, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг қарз мажбуриятларидан озод бўлган мол-мулк қиймати тушунилади («Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» 14-сон БҲМСнинг 14-банди).

Соф активлар миқдори ҳисоб-китоб йўли билан аниқлаш мумкинбелгиланади: активлар қийматидан қарз мажбуриятларининг суммаси ушлаб қолинади (400 баланс активининг 400 сатридан баланс пассивининг 770 сатри айрилади).

Чиқиб кетаётган таъсисчи улушининг ҳақиқий қийматини аниқлаш учун соф активлар миқдори чиқиб кетаётган таъсисчи улушининг фоиз қийматига кўпайтирилади. Айнан ушбу тартибда аниқланган улуш миқдори, чиқиб кетаётган таъсисчига тўланиши лозим.

Чет эллик инвестор инвестиция фаолиятини тўхтатганидан кейин ўз активларини, пул ёхуд натура шаклида ўз мамлакатига эркин қайтариш ҳуқуқига эга (Ўзбекистон Республикасининг «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида» Қонунининг 8-моддаси, 611-II-сон 30.04.1998й).

Чиқиб кетаётган таъсисчи улушининг ҳақиқий қиймати сўм эквивалентида аниқлангандан сўнг, уни чет эл валютасига, улуш қиймати аниқланган санадаги (масалан, чет эллик таъсисчи жамиятдан чиқиб кетаётганлиги ҳакидаги жамият таъсисчилари йиғилиш баёни санасига) ЎзР МБнинг валюта курси бўйича кайта ҳисоблашингиз мумкин.

Чет эллик таъсисчининг улушини сиз конвертация қилинган валюта маблағлари, ёки ўз валюта маблағлари ҳисобидан тўлаб беришингиз мумкин.

Мисол учун:

МЧЖнинг устав фонди – 500 минг АҚШ долларини ташкил этади, бухгалтерия ҳисобида устав рўйхатдан ўтказилган санадаги ЎзР МБнинг курси эквивалентида 800,3 млн сўм (1$ = 1600,58 сўм) белгиланган.

Жамиятнинг хорижий иштирокчисининг улуши – 300 минг АҚШ доллари, бу устав фонди миқдорининг 60 фоизини ёки устав рўйхатдан ўтказилган санадаги ЎзР МБнинг курси эквивалентида 480,2 млн. сўмни ташкил этади (1$ = 1600,58 сўм).

Ҳисобот санасида МЧЖ активларининг қиймати – 2480,0 млн. сўмни, мажбуриятлар миқдори – 11420,0 млн. сўмни ташкил этади.

Ҳисоб-китоб йўли билан жамиятнинг соф активлари миқдорини аниқлаймиз, бу 1060,0 млн. сўмни ташкил қилади (2480,0 – 1420,0).

Чиқиб кетаётган таъсисчи улушининг ҳақиқий қийматини аниқлаш учун соф активлар миқдори чиқиб кетаётган таъсисчи улушининг фоиз қийматига (60 фоиз) кўпайтирилади. Шундай қилиб, чиқиб кетаётган таъсисчи улушнинг ҳақиқий миқдори – 636,0 млн сўмни ташкил этади.

Чиқиб кетаётган таъсисчи улушининг ҳақиқий миқдори ва унинг дастлабки ҳиссаси ўртасидаги фарқ 155,8 млн. сўмни ташкил қилади (636,0 – 480,2). Мазкур фарқ солиқ солиш мақсадида дивидендларга тенглаштирилади (СКнинг 22-моддаси) ва тегишинча 10 фоизли ставка бўйича солиқ солинади. Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан тўлов манбаидан солиқ ушлаб қолинади (СКнинг 165-моддаси).

Солиқлар ушлаб қолингандан сўнг чет эллик таъсисчига тўланиши лозим бўлган ҳақиқий улуши миқдори 620,42 млн. сўмни, ёки ЎзР МБнинг валюта курси бўйича (1$ = 2979,31сўм) – 208,2 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Юқорида келтирилган мисолда, чиқиб кетаётган иштирокчига тўланган ҳақиқий улушни қуйидаги тартибда бухгалтерия ҳисобидан акс эттириш мумкин:

N

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Сумма

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Дебет

Кредит

1.

Чиқиб кетаётган таъсисчига унинг устав капиталидаги улуши бўйича қарздорлик акс эттирилади (агар МЧЖ устав капитали чиқиб кетаётган таъсисчининг улушига камайтирилаётган бўлса)  

480,2

млн.сўм

8330

“Пай ва улушлар”

6620

“Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар”

Таъсисчининг аризаси, МЧЖ муассисларининг йиғилиш баённомаси

2.

Таъсисчининг жамғариладиган фойда улушига қарздорлик акс эттирилади

 

155,8

млн.сўм

 

8720

“Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)”

 

6620

“Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар”

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

3.

Чиқиб кетаётган таъсиснинг дивидендлар кўринишидаги даромадларидан солиқ ҳисобанади

 

15,58

млн.сўм

6620

“Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар”

6410

“Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар”

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

4.

Хорижий валюта сотиб олиш учун маблағларни захира қилиш

620,42

млн.сўм

5530

“Конвертация учун махсус ҳисобварақ”

5110

“Ҳисобварақ”

Хорижий валюта сотиб олишга ариза

5.

МБнинг 2016 йил 16 августдаги курси бўйича хорижий валюта сотиб олиш

 

1$ = 2979,31 сўм

208,2 минг АҚШ доллари

 

620,42

млн.сўм

5210

“Валюта ҳисобварағи”

5530

“Конвертация учун махсус ҳисоб варақ”

6.

Чиқиб кетаётган таъсисчи олдидаги қарздорлик сўндирилади (солиқни чегирган ҳолда)

 

208,2 минг АҚШ доллари

 

620,42

млн.сўм

6620

“Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар”

5210

“Валюта ҳисоб варағи”

Банк кўчирмаси

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика