Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ўзбекистон Республикасида хорижий ва қўшма корхоналарни ташкил қилиш қайси ҳужжатлар билан тартибга солинади?
Мен хорижий ва қўшма корхоналар хакида маълумот олмоқчиман. Ўзбекистон Республикасида хорижий корхоналар қанақа ҳуқуқий шаклда очилиши мумкин. Хорижий ва қўшма корхоналарни очиш ва уларнинг устав фонди миқдори ҳакида қандай ҳуқуқий ҳужжатлар бор? Уларга солик ва мажбурий ажратмалар буйича имтиёзлар борми?


Ответы экспертов
Ответов: 236
31.08.2016

Хорижий ва қўшма корхоналарни ташкил этиш тартиби қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади:

1. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги 609-I-сон “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун).

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июлдаги 336-сон “Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида”ги Қарори.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 30 ноябрдаги ПФ-1652-сон “Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида”ги Фармони (кейинги ўринларда ПФ-1652-сон Фармон).

4. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда Низом)[1].

Ўзбекистон Республикасидаги хорижий ва қўшма корхоналар чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ҳисобланади, бунда хорижий инвесторнинг улуши 100 фоизни ташкил этган ташкилот хорижий корхона ҳисобланади. Улуш камроқ бўлган тақдирда ташкилот қўшма корхона (ҚК) ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар деганда акцияларининг (улушлари, пайларининг) ёки устав жамғармасининг камида ўттиз фоизини чет эл инвестициялари ташкил этадиган корхоналар тушунилади (Қонуннинг 6-моддаси иккинчи қисми). Устав капиталидаги чет эл инвестициялари миқдоридан ташқари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона устав фондининг умумий миқдори 150 минг АҚШ долларига тенг суммадан кам бўлиши мумкин эмас ва корхона иштирокчиларининг бири хорижий юридик шахс бўлиши шарт (ПФ-1652-сон Фармоннинг 1-банди). Бу уч мезон чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона деб эътироф этилиши учун мажбурий ҳисобланади.

Бошқа тадбиркорлик субъектларидан фарқли равишда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни рўйхатдан ўтказиш Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида амалга оширилади (Низомнинг 2-банди).

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, шунингдек 500 АҚШ доллари миқдорида давлат божи тўланади (Низомнинг 5-банди).

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

- нотариал тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатлари (устав ва таъсис шартномаси) икки нусхада;

- давлат божи тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати;

- фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль;

- хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан кўчирма ёки Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган ушбу юридик шахс фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.

 


[1] ВМнинг 2003 йил 20 августдаги 357-сон Қарорига 1-илова

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика