Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхонада бош хисобчи мавжуд бўлмаганда, ҳужжатларни қандай расмийлаштириш лозим?
Корхонада раҳбар ишлаяпти, бироқ бош ҳисобчи мавжуд эмас. Агарда корхона штатлар жадвалида бош ҳисобчи назарда тутилмаган бўлса, рахбар барча ҳужжатларда бош ҳисобчининг ўрнида амалиётда кенг қўлланилган термин “назарда тутилмаган” / “не предусмотрен”ни қўллаши мумкинми? Штатлар жадвалини тўлдиришда қўйиладиган минимум талабларни келтирсангиз.


Ответы экспертов
Ответов: 213
31.08.2016

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунининг (янги таҳрирда) 11-моддасига асосан бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари (корхона раҳбари) бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиши мумкинлиги назарда тутилган.

Мазкур қонуннинг 13-моддасида пул, товар-моддий бойликларни ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек молиявий ва бошқа ҳисоботлар бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланиши назарда тутилган.

Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга бухгалтерия ҳисоби субъектида раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар (корхона раҳбари), иккинчисига эса, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар (бухгалтер) киради. Агар бухгалтерия ҳисоби субъекти раҳбари бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини ўз зиммасига олган бўлса, у ҳолда ҳар иккала рўйхатда ҳам ўзини кўрсатади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, корхонангизда бош хисобчи мавжуд бўлмаса, у ҳолда юқорида қайд этилган ҳар иккала рўйхатда ҳам корхона раҳбари ўзини кўрсатиши лозим. Бундан келиб чиқадики, агарда корхонангиз раҳбари бухгалтер вазифасини бажарса, унда бухгалтер назарда тутилмаган деган изоҳни бериш шарт эмас деб ҳисоблаймиз, чунки мазкур ҳолатда ушбу вазифани корхона раҳбари амалга ошириши мумкинлиги қонунда ўз аксини топган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика