Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз маҳсулотларини экспорт қилиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун асосий восита, хом-ашё материаллари ва товарларни импорт қилишда тўланадиган божхона харажатларидан банк хизмати хақи ундириладими?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги №ПФ-4609-сонли фармонининг 7-бандида “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига уларнинг ҳисобварақларидан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда банклар хизматлари учун тўловлар ундириш амалиётини бекор қилсинлар” деб белгилаб қўйилган. Шунга кўра, кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз маҳсулотларини экспорт қилиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун асосий восита, хом-ашё материаллари ва товарларни импорт қилишда тўланадиган божхона харажатларидан банк хизмати ҳақи ундириладими?


Ответы экспертов
Ответов: 213
16.09.2016

Ҳа, ҳақиқаттан ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли фармонига асосан кичик тадбиркорлик субъектлари Давлат бюджетига уларнинг ҳисобварақларидан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда банклар хизматлари учун тўловлардан озод қилинган.

Божхона тўловлари эса бошқа мажбурий тўловларга киради (Солиқ кодексининг 23-моддаси) демак, агарда сизнинг корхонангиз кичик тадбиркорлик субъекти тоифасига кирса, мазкур фармонга мувофиқ корхона Давлат бюджетига унинг ҳисобварақларидан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда банклар хизматлари учун тўловлардан озод қилиниши лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика