Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
MCHJ ikkinchi faoliyat turini qay tartibda OKONX kodini o'zgartirmasdan turib tovar-xom ayshyo birjasi savdolariga kirishi mumkin? Biror qushimcha ruxsatnoma yoki lisenziya qilinadimi?
Bizning MCHJ tashkilotimiz hisobotlarida asosiy (kinofilmlar namoyishi va tasvirga olish) hamda ikkinchi faoliyat tikuvchilik(xoreografiya formalari tikish ) bilan shugullanib kelmoqda. MCHJning guvohnamadagi OKONX kodi -93612 va yagona soliq turida faoliyat yuritmoqda. ushbu OKONX asosida necha % yagona soliq to'lanadi va ikkinchi faoliyat turi yani MCHJ qoshidagi tikuvchilik sexi ayni damda moliya gaznachilik tashkilotlari(musiqa maktablari)dan kelib tushadigan buyurtma tulovlarini kuchirishda bir qancha muammolarga duch kelmoqda. Yani MCHJ OKONX kodi asosiy faoliyat(kino) bulganligi tufayli birja savdolari orqali buyudjet tashkilotlaridan xoreografiya formalarini (tikuv xizmati) buyurtmasini tulovlarini amalga oshira olmayapmiz. Bizni MCHJ o'z nizomida mavjud tikuvchilik faoliyatini mavjud muhr va OKONX kodi o'zgartirmasdan turib qay tartibda qonuniy moliya gaznachiligi budjet tashkilotlari bilan ishlashi mumkin?


Ответы экспертов
Ответов: 196
14.10.2016

Сизнинг саволингизга Давлат Солиқ Қўмитаси қуйидагича жавоб берди:

“Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига (11.10.2003й. 439-сон ВМ Қарори) мувофиқ, фаолият турига хос рақами 93612 (кинотеатрлар) бўлган корхоналарда ишловчи ходимларнинг ўртача йиллик сони 1 дан 10 тагача бўлса микрофирмалар, ҳамда 11 дан 25 тагача бўлса кичик корхоналар тоифасига киради.

Шунга кўра, агар корхона микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига мансуб бўлса, Солиқ кодексининг XX бўлимига мувофиқ, солиқ солишнинг соддалаштирган тартибини қўллаши мумкин ва ЎзР Президентининг 22.12.2015й. 2455-сонли Қарорининг 10-1-иловасига мувофиқ, кинотеатр фаолияти бўйича 5%лик ставкада ягона солиқ тўловини тўлайди.

Шунингдек, агар корхона гастроль – концерт фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олса, ушбу даромадларидан 30% лик ставкада ягона солиқ тўловини тўлайди.

Бундан ташқари агар корхона киностудиялар томонидан яратилган кинофильмларни воситачилик топшириқ шартномалари асосида намойиш этиш фаолияти билан шуғулланса, бу фаолиятидан олган даромадларидан (кўрсатилган хизматлар учун олиниши лозим бўлган ҳақ суммасидан) 33% лик ставкада ягона солиқ тўловини тўлайди.” 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 213
26.09.2016

Агарда сизнинг асосий фаолиятингиз ўзгармаган бўлса, сиз ўз ХХТУТ кодингизни ўзгартиришингиз лозимлигини талаб этувчи норма мавжуд эмас. Тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг фақат асосий турларини санаб ўтишга ҳақли. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган фаолият тури билан ҳам шуғулланиши мумкин. (Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, 19-модда иккинчи қисм).

Шу билан бирга агарда корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига ўзгартириш киритишни тақозо этувчи тадбиркорлик субъекти - юридик шахснинг фаолияти тури ва унда ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгарса, давлат статистика органлари тадбиркорлик субъектини жалб қилмаган ҳолда, қонунчиликка мувофиқ ҳолда тақдим қилинадиган йиллик статистик ҳисоботлар асосида тегишли ўзгартиришлар киритади ва бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органлар, давлат солиқ хизмати органлари ҳамда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади. (2006 йил 24 майдаги ПҚ-357 сон қарори иловасининг 36-банди иккинчи хатбоши).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, таъкидлаш жоизки агарда сизнинг асосий фаолиятингиз ўзгармаган бўлса сиз ўз ХХТУТ кодингизни ўзгартиришингиз шарт эмас. Сиз қонун ҳужжатларига зид бўлмаган таъсис ҳужжатингизда кўрсатилмаган фаолият тури билан ҳам шуғулланишингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика