Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Банк хисоб раками ким томонидан хатланган булса уша орган томонидан ечиладими ва бу кайси хужжатларда ёзилган?
Банк хисоб раками суд ажрими асосида банд солинган булса ушбу банд суд ажрими томонидан ечиладими?


Ответы экспертов
Ответов: 116
31.10.2016

ЎзР “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддасига биноан, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш (қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) фақат суд тартибида қўлланилади.

ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг 229-сонли 30.06.2011 йилги[1] Қарорини 30.4-бандига кўра банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.

Мазкур Қарорнинг 30.7-бандига биноан, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида кўрсатилган шартлар бажарилганидан кейин банклардаги ҳисобварақлар бўйича тўхтатиб турилган операцияларни тиклаш тегишли назорат қилувчи органнинг қарори асосида амалга оширилади. Агар банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тиклашга, лицензиянинг амал қилишини тиклашга ёки фаолиятни тиклашга рухсат берилмаган бўлса, назорат қилувчи органнинг қарори ва (ёки) унинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи мансабдор шахсга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.

 


[1] Ўзбекистон Республикасининг 2011  йил  21  апрелдаги  "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика