Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ягона ижтимоий тўловни қайси ташкилотлар учун 15%?
Биз "Ўзвиносаноат-Холдинг" Холдинг Компанияси таъсис этган улгуржи ва чакана савдо фаолияти билан шугулланувчи савдо корхонаси ҳисобланамиз. Ходимлар сони доимий - 10 киши ва мавсумий 4-5 киши. Статистика органи ва бошға давлат органлари берган маълумотларда бизни кичик бизнес субъекти эканлигимиз бир неча бор эътироф этилган. Шу боис биз иш ҳақи фондидан ягона ижтимоий тўловни 15% миқдорда ҳисоблаб келяпмиз. Яқинда ўтказилган координацион текширувда бизни давлат (улуши иштирокидаги) ташкилоти эканлигимиз ва шу боис ЯИТ ни 25% миқдорида ҳисоблашимиз шартлигини таъкидлашди. Шу тўғрими? Умуман ягона ижтимоий тўловни қайси ташкилотлар учун 15%


Ответы экспертов
Ответов: 423
26.10.2016

Микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ЯИТ ставкаси 15% этиб белгиланган (22.12.2015й. ПҚ-2455-сон Қарорга 25-Илова ).

Микрофирма ва кичик корхонани аниқлашдаги асосий меъзон – бу ходимларнинг йиллик ўртача сонидир. Ушбу кўрсатгич "Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар Классификацияси” (11.10.2003й. 439-сон ВМ Қарорига Илова)да белгиланган мезонга тўғри келиши керак. 439-сон Қарорнинг 2-банди билан Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари корхоналар турларини аниқлашда, статистика ҳисоби ва ҳисоботларини, солиқ ва молиявий ҳисоб-китобларни амалга оширишда тасдиқланган классификацияга қатъий амал қилишлари шартлиги белгиланган.

Ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар (шўъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади. Бу шуни англатадики, сизнинг ходимларингиз сони таъсисчи корхона ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлашда ҳисобга олинади, аммо бу тартиб қарама-қарши йўналишда ишламайди: корхонангиз ходимларининг йиллик ўртача сонини аниқлашда таъсисчи корхона ходимлари ҳисобга олинмайди.

Агар корхонангизнинг филиаллари, ваколатхоналари, унитар ёки шўъба корхоналари бўлмаса, ва ходимларнинг йиллик ўртача сони бўйича корхона кичик бизнес учун 11.10.2003й. 439-сон ВМ Қарорида белгиланган меъзонларга жавоб берса, сиз ЯИТнинг 15%лик ставкасини қўллашга ҳақлисиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 213
19.10.2016

Агарда сизнинг ташкилотингиз Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 октябрдаги 439-сонли қарори билан тасдиқланган “Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига” мувофиқ кичик тадбиркорлик субъекти тоифасига кирса, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда кичик корхона сифатида тегишли органларда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, бизнинг назаримизда ягона ижтимоий тўлов ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 15 фоизни ташкил этади (2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон қарори 25-иловаси).

Демак, ягона ижтимоий тўлов ставкаси микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун солиқ солинадиган базага нисбатан 15 фоизни, ушбу тоифага кирмайдиган, шу жумладан бюджет ташкилотлари учун эса мазкур ставка 25 фоизни ташкил этади (2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон қарори 25-иловаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика