Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ДСҚнинг www.my.soliq.uz ва www.hisobot.soliq.uz сайтларининг яхши ишламаслиги оқибатида солиқ тўловчи юридик шахс солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисобот ва ҳисоб – китобларни ўз вақтида тақдим этмаса, солиқ тўловчида бирор – бир жарима тўлаш мажбурияти юзага келадими?


Ответы экспертов
Ответов: 317
04.11.2016

Ҳа, солиқ тўловчи – юридик шахсда солиқ ҳисоботларини ўз вақтида белгиланган муддатларда тақдим этмаганлиги учун жарима тўлаш мажбурияти юзага келади (СК 115-моддаси). Мансабдор шахсга қўлланиладиган маъмурий жавобгарлик жарима суммаси ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача этиб белгиланган (МЖтК 175-моддаси).

Шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини истисно қиладиган ҳолатлар СК 110-моддасида келтирилган. Бундай ҳолатлар бири сифатида қонунбузилиши бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар оқибатида содир этилса мансабдор шахснинг айби истисно этилади, деб белгиланган. Яъни, агар мазкур ҳолатлар ҳаммага маълум фактларнинг мавжудлиги, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган маълумотлар ва исботлаш учун махсус воситалар талаб этилмайдиган бошқа усуллар билан белгиланган бўлса, солиқ тўловчининг айби истисно қилинади.

Бошқа ҳолатда солиқ тўловчи ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун жавобгарликка тортилади.

Шундай қилиб, агар оммавий ахборот воситаларида (жумладан, интернет сайтда) сайтларнинг носозлиги сабабли солиқ кодески билан белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботларини жўнатишнинг имконияти йўқлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлса, солиқ тўловчининг айби истисно қилинади. Агар сайтларнинг носоз ишлаши – ҳеч нарса билан исботланмаган бўлса, сизга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика