Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Shu holatda avvalgi turgan joyi bilan shartnomani bekor qilmasdan turib(ko'pchilikni ovora qiladi, boshqalarning vaqt va mablag'i ketishiga sababchi bo'ladi) boshqa joyga shartnoma va vaqtincha ro'yxatdan o'tishi mumkinmi? Bu holatda qanday yo'l tutiladi?
Bir kishi sheriklari bilan kvartira arendasiga ijara shartnomasi qilgan va shu uyda (poytaxtda) vaqtinchalik ro'yhatda turadi. Ijara shartnomasi va vaqtinchalik ro'yhatda turish muddati tugamasdan, bu kishi boshqa joyga(poytaxtdagi boshqa tumanga) ijara shartnomasi qilib, vaqtinchalik ro'yhatdan o'tmoqchi. Shu holatda avvalgi turgan joyi bilan shartnomani bekor qilmasdan turib(ko'pchilikni ovora qiladi, boshqalarning vaqt va mablag'i ketishiga sababchi bo'ladi) boshqa joyga shartnoma va vaqtincha ro'yxatdan o'tishi mumkinmi? Bu holatda qanday yo'l tutiladi?


Ответы экспертов
Ответов: 1328
09.11.2016

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган фуқаролар келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олинганлик учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (қариялар ва ногиронларнинг интернат-уйларида яшовчи қариялар ва ногиронлар, шунингдек мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчиларидан ташқари);

турар жойнинг ёхуд унинг бир қисмининг ижара шартномасининг ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси.

Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) яқин қариндоши (ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари) бўлса, турар жой ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этиш талаб қилинмайди. Ушбу ҳолатда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг ва турар жой ёхуд унинг бир қисми мулкдорининг (мулкдорларининг) қариндошлик даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилади.

Агар яқин қариндошлар ўртасида уй-жойни текин фойдаланишга бериш нотариал тартибда тасдиқланган шартнома асосида амалга оширилган бўлса, вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу шартноманинг нусхаси тақдим этилиши мумкин. Бунда уларнинг яқин қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари талаб этилмайди.

Бошқа манзилда бўйича рўйхатдан ўтиш ва ижара шартномасини тузиш учун муқаддам тузилган ижара шартномаси бекор қилиниши қонунчиликда назарда тутилмаган. Шу билан бирга, фуқаро прописка қилинган жойда яшаши шартлигини инобатга олиб, муқаддам тузилган ижара шартномасини бекор қилиш тавсия этилади.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика