Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хусусий корхона ҳисобланган солиқларни тўлагандан сўнг қолган соф фойда ҳисобидан таъсисчига тўланган дивиденд солиққа тортиладими?
Корхонамизда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ҳамда ташқи бозорга экспорт қилинади. Корхона ягона солиқ тўловчиси. Хусусий корхона ягона таъсисчидан иборат бўлганлиги сабабли таъсисчига корхона фойда солиғи тўлангандан қолган соф фойда суммасини дивиденд шаклида таъсисчига тўлаб берилмокда. Лекин туман солиқ инспекцияси томонидан таъсисчига тўлаб берилган дивиденд учун солиқ ҳисоблаб, инкасса тартибида ундириб олинди. “Хусусий корхона тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасида “Хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди”деб кўрсатиб ўтилган. “Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисида” ги низом (АВ 10.02.2009 й. 1901-сон билан рўйхатга олинган)нинг 4 бандида жисмоний шахслар – муассисларга дивиденд тарзидаги даромад тўлайдиган микрофирма ва кичик корхоналар тўлов манбаида солиқ ушлаб қолмасликлари кўрсатиб ўтилган.


Ответы экспертов
Ответов: 362
01.12.2016

Саволга жавоб бериш учун корхонанинг ташкилий – ҳуқуқий шаклини аниқлаш керак.

Мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона деб эътироф этилади. Хусусий корхона тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидир Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси).

Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси).

Агар сизнинг корхонангиз масъулияти чекланган жамият сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлса, ягона таъсисчиси эса жисмоний шахс 100% улушга эга бўлиб, айни вақтда у корхона раҳбари вазифасини бажараётган бўлса, у ҳолда олинган дивидендлар тўлов манбаида 10% ставкада солиққа тортилади.

Сиз кўрсатиб ўтган “Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисида” ги Низом (АВ 10.02.2009 й. 1901-сон билан рўйхатга олинган) ўз кучини йўқотган (АВ 13.06.2014й. 1901-2-сон билан рўйхатга олинган Низом асосида).

Агар ташкилотингизнинг ташкилий – ҳуқуқий шакли – хусусий корхона бўлса, унда муассисга дивидендлар эмас, балки хусусий корхонанинг соф фойдаси тўланади.

Хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг солиққа тортилмайди (“Хусусий корхона тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддаси). Жисмоний шахс – муассис учун у мулк даромади бўлиб (СК 176-моддаси 8-банди), ЖШДС тўлашдан озод этилган (СК 179-моддаси 6-банди).

Солиқ органларининг қарорларини нотўғри деб ҳисобласангиз, сиз юқори турувчи туман ёки шаҳар солиқ бошқармасига ёки судга мурожаат қилишингиз мумкин (СК 122-моддаси; «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 50-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика