Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини битирувчиларини ишга жойлаштириш ва замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи, янгича фикрлайдиган кадрларни аниқ мақсадни кўзлаб тайёрлаш мақсадида иш стажи эга бўлмаган фуқароларни (ОТМ ва ЎМТМ битирувчиларини) Тасдиқланган штат жадвалида белгиланган лавозим тоифасидан қуйи тоифага (ёки қуйи разрядга) ишга қабул қилиш мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 440
05.12.2016

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар  касбларининг янгиланган классификаторини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 19 июндаги 164-сон қарорининг 2-бандида Классификатор:

хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш юзасидан - ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этишда, меҳнат шартномалари тузишда, буйруқларни расмийлаштиришда, хизматчиларнинг лавозимларини ходимлар тоифаларига киритишда мажбурий ҳисобланиши;

ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича тариф разрядларини белгилаш юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланиши;

таълим йўналиши юзасидан эса - тавсия хусусиятига эгалиги белгиланган.

Демак, ходимларга тариф разрядларини белгилашда Классификатор талабларига риоя қилиш ташкилотингизнинг мулкчилик шаклига боғлиқдир.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика