Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
5 иш кунлик тиббиёт муассасаларининг маъмурият ходимларининг иш соати қанча бўлиши ва табелини юритиш қандай бўлади ҳамда 5 иш кунлик тиббиёт муассасасида зарарсиз шароитда ишлайдиган тиббиёт ходимларининг иш соати қанча бўлиши ва табелини юритиш қандай бўлади?


Ответы экспертов
Ответов: 446
12.12.2016

Меҳнат кодекси 118-моддасининг матнидан аниқ равшан кўриниб турибдики, ҳозирги вақтда меҳнат шартномаси шартларида ишлаётган ва белгиланган тартибда тегишинча тиббий ва педагогик фаолият билан шуғулланишига руҳсат этилган барча тиббиёт ходимлари, педагогларга иш вақтининг муддати ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб жорий этилган бўлиши керак.

Бундай ходимларнинг асосий рўйҳати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 март куни қабул қилинган 133-сон қарорида назарда тутилган. Бинобарин, Меҳнат кодекси, 118-моддасининг талаблари тиббиёт муассасаларининг маъмурий – хўжалик ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига тадбиқ этилмайди.

Улар умумий асосда, яъни, иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлмасдан, Меҳнат кодекси 115-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, агар корҳонада 6 кунлик иш ҳафтаси жорий этилган бўлса, ҳар кунги ишнинг муддати 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Шунинг учун, иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида (табел асосида) аниқ ҳисобга олиб бориши шарт (Меҳнат кодексининг 125 –моддаси 2 – қисми).

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика