Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Фермер хўжалигининг солиқдан қарздорлиги туфайли ходимини ишлаган даври учун стаж хисобланмайдими?
Ёшга доир пенсияга хужжатларни топширган эдим. 2002-2016 йиллар мобайнида фермер хўжалигида ишчи вазифасида ишладим. Фермер хужаликни солиқ органларидан карзи мавжудлиги туфайли иш стажларим хисобга олинмади, рад этилди.


Ответы экспертов
Ответов: 21
30.12.2016

Иш стажига фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса қўшиб ҳисобланади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Қонунининг 37-моддаси биринчи қисми “а” банди).

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 306-моддасига асосан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ишловчига иш ҳақи тарзида тўланган даромадидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади.

Бу маълумотлар ўз навбатида иш берувчи томонидан юритиладиган бухгалтерия китобларида акс эттирилади. Пенсия жамғармаси ходимлари ишловчи суғурта бадаллари тўлаганлигини айнан бухгалтерия китобларида акс эттирилган маълумотлар асосида ўрганадилар ҳамда 2005 йилдан кейинги даврда Жамғарилиб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига ўтказилган бадаллар асосида солиштириб чиқадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 апрелядаги 90-сон “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида” қарорига мувофиқ эса 2016 йил 1 январдан кейин ишловчиларга Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисида маълумотлар давлат солиқ хизмати органларида шаклланадиган маълумотлар асосида аниқландилар

Иш берувчининг ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларидан қарзи мавжудлиги пенсия тайинлашда иш стажига киритмаслик учун асос ҳисобланмайди.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика