Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТ мижозга банк ажратган истеъмол кредити орқали маиший техника сотиши мумкинми ва банк томонидан кредит маблаги накд пулсиз, яъни перечисления тушади, бу холат улгуржи савдо фаолияти хисобланиб колмайдими? 2. Юридик шахс ташкил этган холда бу холатда улгуржи савдо лицензияси олиш керакми? 3. Қонун буйича бу холатда кандай йул тутиш керак?
Чакана савдо фаолияти билан шугинланувчи ЯТТ мижозга шартнома асосида маиший техника сотиши мумкинми? мижоз банкдан истемол кредити олиш учун шартнома олиб келди, унинг номидан шартнома асосида банк томонидан ажратилган кредит маблаги накд пулсиз яни (перечисления) тушади бу холат улгуржи савдо фаолияти хисобланиб колмайдими? Юридик шахс ташкил этган холда бу холатда улгуржи савдо лицензияси олиш керакми? шу вазиятга аниклик киритиб берсангиз конун буйича бу холатда кандай йул тутиш керак?


Ответы экспертов
Ответов: 294
29.12.2016

1.Амалдаги қонучиликка кўра, нақд пулсиз, шу жумладан, ҳаттоки аҳолида мавжуд бўлган банк пластик карточкалари орқали амалга ошириладиган ҳар қандай савдо фаолиятини «чакана савдо» деб тан олиб бўлмайди. Шу билан бирга, кўриб чиқилаётган вазиятдаги каби ҳолатларни «улгуржи савдо» фаолиятига ҳам киритиб бўлмайди (26.12.2002 й. №407-ВМҚ ил. 2-б.; АВда 03.06.2013 й. №2465-сон билан рўйх. ол. Марк. банк қарори ил. 3 б.).

Чунки, юқорида кўрсатилган дастлабки қонун ҳужжатига чакана савдо деб савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш деб таъриф берилган.

Шу билан бирга, улгуржи савдо деб тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш таърифланган.

Шу боис, амалиётда, назорат қилувчи органлар қонунчиликдаги ушбу номувофиқлиликни, чакана савдонинг бошқа бир асосий белгиси - «товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда» сотилишига эътибор қаратган ҳолатда, тўлов шаклини инобатга олмасдан ҳал қиладилар.

2. Назаримизда, юридик шахс томонидан бу йўсинда савдо фаолиятини ташкил этилишида ҳам «улгуржи савдо» фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиниши шарт эмас.

Боиси, кўриб чиқилаётган ҳолатда харидор товарни тижорат мақсадларида эмас, балким ўз истъемоли учун сотиб олишни режалаштирмоқда ҳамда шартнома бўйича бир дона ёки кўп бўлмаган миқдордаги товарлар олди-сотди амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

3. Амалиётдаги бундай чалкашликларни бартараф этиш мақсадида юқорида кўрсатиб ўтилган дастлабки ҳужжатни тегишли ўринларини ҳозирги замон талаблари нуқтайи назаридан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш ҳамда «чакана» ва «улгуржи» савдо тушунчаларига аниқроқ таъриф бериб, уларни таснифловчи белгилар қаторидан тўлов шаклларини олиб ташлаш лозим. 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика