Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ходимга унинг аризасига биноан тайёр маҳсулотни бериш мумкинми?
Биз қурилиш материаллари(гипс, шпатлевка, штукатурка) ишлаб чиқарамиз. Биз ўз ходимимизга унинг аризасига асосан тайёр маҳсулот беришимиз мумкинми? Қонунчиликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари иш ҳақини натура шаклида тўлаш таъқиқланган, шундай эмасми?


Ответы экспертов
Ответов: 55
23.01.2017

2002 йил 1 апрелдан бошлаб мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотларнинг иш ҳақини товарлар билан натура шаклида тўлаши тақиқланган, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно  (ВМҚ N 88 1-б., 19.03.2002 й.).

Шундай қилиб, ҳатто ходим ҳоҳишига кўра бўлса ҳам, Сиз иш ҳақини натура шаклида тўлаш ҳуқуқига эга эмассиз.

Иш ҳақини қонунчиликда таъқиқланган шаклларда тўлаш мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн баробаридан ўн беш баробаригача жарима солинишига олиб келади (МЖтК 175-4 модда).

Агар ходимга иш ҳақини қурилиш материаллари билан эмас, унинг иш ҳақига қўшимча тарзда берилиши назарда тутилаётган бўлса, унда бу ишни ходим аризасига кўра берилган раҳбарнинг буйруғига асосланиб қилиш мумкин.

Бундай ҳолатда, қўшимча солиқ оқибатлари вужудга келади:

Биринчидан, сизнинг корхонангиз ЯСТ тўловчиси бўлгани учун, ходимга беғараз тарзда (хадя тўғрисидаги шартнома орқали) маҳсулотни бериш реализация қилиш деб ҳисобланади. Бу ҳолатда, маҳсулот тан нархи солиққа тортилади.

Иккинчидан, жисмоний шахс учун беғараз тарзда берилган материаллар моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади (СК 177-моддаси) ва ушбу даромад унинг жами даромадига қўшилади.

Ишчиларга беғараз тарзда маҳсулотларни бериш иш ҳақи тарзидаги даромад ҳисобланмайди ва, мос равишда, ундан ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали тўланмайди (СК 306, 307 моддалари).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика