Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Вақтинча молиявий ёрдам берилганда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади? Солиқлари қандай ҳисобланади ва уни қайси томон тўлайди?


Ответы экспертов
Ответов: 299
25.01.2017

1. Вақтинча молиявий ёрдамни олган томон солиқни (солиқ тизимидан келиб чиққан ҳолда) МБ қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқланадиган даромаддан тўлайди (СК 132, 135, 355-моддалари). Агар шартномада пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлови назарда тутилмаган бўлса, унда даромад қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқланади. Бугунги кунда қайта молиялаштириш ставкаси 9%ни ташкил этади.

Даромадни аниқлашнинг ушбу тартиби фоизли қайтарилувчи моддий ёрдамга нисбатан ҳам тадбиқ этилади, агарда шартномада белгиланган фоиз ставкаси МБнинг моддий ёрдамни олиш кунига белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан кам миқдорда белгиланган бўлса (СК 135-моддаси).

2. Вақтинчалик молиявий ёрдамдан фойдаланганда олинган даромад суммаси умумбелгиланган солиқ тўловчиларида даромад солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилади, ЯСТ тўловчиларида эса ялпи тушумга киритилади. Солиқни вақтинчалик молиявий ёрдамни олган томон тўлайди.

Масалан, сизнинг корхонангиз ЯСТ тўловчиси, 1000 минг сўм миқдорида 1 йил муддатга молиявий ёрдам олди. Асосий фаолият бўйича ЯСТ ставкаси 5% га тенг. Шартномада пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлови белгиланмаган. Пул маблағларидан фойдаланганликдан олинган даромадни аниқлаймиз: 90 минг сўм (1 000 000 х 9%). Даромад суммаси (90 минг сўм) корхонанинг бошқа даромадларига киритилиб, ЯСТнинг асосий фаолият учун белгиланган ставкаси бўйича солиққа тортилади.

ЯСТ суммаси 4,5 минг сўмни (90 минг сўм х 5%) ташкил этади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика