Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона бундан беш йил аввал импорт қилинган технологик ускунани экспорт қилмоқчи. Айтингчи, ушбу ҳолатда корхона технологик ускуна учун келиб тушган валюта суммасининг бир қисмини мажбурий сотиши шартми ва корхона яна нималарга эътибор бериши лозим?


Ответы экспертов
Ответов: 329
27.01.2017

Ускуна сиз учун товар эмас, асосий восита бўлса ҳам ускунани сотишдан тушган валюта тушумининг 50%ини мажбурий сотиш эҳтимоли мавжуд.

Гап шундаки,  товарлар экспорти деганда Ўзбекистон Республикаси қайта олиб кириш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан божхона ҳудудидан товарларнинг олиб чиқиб кетилиши тушунилади, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.

Бунда товар деганда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси тушунилади (Божхона кодексининг 13-моддаси).

Валютани мажбурий сотиш шарти товарлар ва хизматлар экспортидан тушган тушумга нисбатан тадбиқ этилганлиги учун, назорат қилувчи органлар ускунани реализация қилишдан тушган валюта тушумининг 50%ини сотиш лозим деб топишлари мумкин (ВМ 29.06.2000й. 245-сон Қарорга 1-илова).

Жорий қонунчиликда ўз устав жамғармасида давлат улуши бўлмаган юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжи учун олиб кирилган ускунани экспорт қилишда ҳеч қандай чеклашлар йўқ. Шу билан бирга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ТИФ ТН коди гуруҳлари бўйича устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши бўлмаган юридик шахслар томонидан қуйидаги шартлар бажарилганда ускуна экспорт қилиниши мумкин (11.03.2005й. ПҚ – 26-сон):

-       машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларнинг тўлиқ эскириши;

-       машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларнинг экспорт қилувчи корхона томонидан сотиб олинганига 5 йил тўлиши.

 Шундай қилиб, корхона устав жамғармасида давлат улуши бўлмаса, у ускунани қонун ҳужжатларида белгиланган ТИФ ТН коди гуруҳлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг рухсатисиз экспорт қилиши мумкин, башарти бир вақтнинг ўзига иккита шартга жавоб берса:

- машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларнинг тўлиқ эскириши – бу шуни англатадики, корхонанинг ҳисоб сиёсатида ускуна амортизация нормаси масалан 15% этиб белгиланган бўлса, бундай ускунани харид қилинганидан 6 йилу 9 ой муддатдан кейин, фақат ускунага бутунлай эскириш  ҳисоблангач  Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорисиз экспорт қилиниши мумкин.

- машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларнинг экспорт қилувчи корхона томонидан сотиб олинганига 5 йил тўлиши – бу белгиланган энг кам муддат ичида ускуна сизнинг мулкингиз сирасида бўлиши керак. Ҳаттоки, сиз ҳисоб сиёсатига кўра тезлаштирилган усулда амортизация ҳисоблаб, 4 йилда жами эскириш суммасини корхона харажатларига олиб борган бўлсангизда, ускунани белгиланган энг кам муддат ўтгачгина тегишли рухсатсиз экспорт қилишингиз мумкин.

Агар экспорт қилмоқчи бўлган ускунангиз ТИФ ТН кодлари гуруҳлари рўйхатига киритилмаган бўлса, сиз уни ҳеч қандай чеклашларсиз экспорт қилишга ҳақлисиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика