Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар йирик корхона маҳаллийлаштириш Дастурига киритилса, у қандай солиқларни тўлаши керак бўлади?
Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган корхона тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда. Шунингдек, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш Дастурига киритиш ишлари олиб борилмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 329
03.02.2017

Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси сифатида сиз Солиқ кодекси билан ушбу тоифадаги тўловчилар учун белгиланган барча солиқлар ва мажбурий тўловларни маҳаллийлаштириш дастури иштирокчиси ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиси сифатида сизга берилган имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда тўлашингиз керак.

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар имтиёзли муддат давомида Махсус идоралараро комиссия қарорига асосан дастурнинг белгиланган тартибда экспертизаси ўтказилгач, қуйидагиларни тўлашдан озод этиладилар (11.02.2015й. ПҚ-2298):

  • четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
  • маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича фойда солиғи;
  • маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мулк солиғи;

ЎзР Президентининг ва ЎзР ВМ қарорларига мувофиқ Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга, агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ЎзР Президентининг ва ЎзР ВМ қарори қабул қилинган санасидан бошлаб, солиқлар бўйича имтиёзлар эса ЎзР Президентининг ва ЎзР ВМ қарори қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб татбиқ этилади (АВ 14.07.2015й. 2697-сон билан рўйхатдан ўтган Низомнинг 3-банди).

Бунда, шуни ҳисобга олиш керакки, имтиёзли муддат давомида маҳаллийлаштириш дастурига киритилган маҳсулотлар сотувидан ташқари фаолият турларидан олинган даромадлар ва бошқа даромадлар солиқдан озод этилмайди. Шунингдек, маҳаллийлаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилмайдиган асосий воситалар ҳам мулк солиғидан озод этилмайди.

Эътиборингизни шунга қаратмоқчимизки, тиббиёт буюмларини реализация қилиш оборотлари, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинганда, ҚҚСдан доимий асосда озод қилинади (СК 208-моддаси 13-моддаси).

Шу тариқа, корхонангиз тўлаши керак бўлган солиқлар ва мажбурий тўловлар қуйидагилардан иборат:

  • фойда солиғи (маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги маҳсулотлар даромадига фойда солиғидан ташқари);
  • Мулк солиғи (маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мулк солиғидан ташқари);
  • ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
  • тушумдан мажбурий ажратмалар;
  • ягона ижтимоий тўлов;
  • сув ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ  – агар сув ресурсларидан фойдаланилса;
  • ер солиғи – бириктирилган ер майдонига эга бўлса;
  • ҚҚС солиқ солинадиган оборотдан, бунда тиббиёт буюмлари реализацияси бўйича оборот киритилмайди;
  • акциз солиғи – аксиз солиғига тортиладиган товарлар ишлаб чиқарилганда;
  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ – ер қаъридан фойдаланилганда;
  • транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ – солиққа тортилувчи объект бўлганда.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика