Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Ходим корхона томонидан "Б" ҳудуддан ижарага олинган хонада яшаб, иш фаолиятини амалга оширса, ижара тўлови ходим учун моддий наф тарздаги даромад бўлиб ҳисобланадими? Ёки СК 171-моддаси 6-бандига асосан бу жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайдими? 2. Ушбу ижарага олинган ер майдони корхонанинг ягона солиқ ҳисоблаши ва тўлашида 2203 қарор доирасига тушадими?
"А" ҳудуддан давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс "Б" ҳудудда фаолиятини амалга ошириш учун ходимларини вақтинчалик яшаши ва меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ижара шартномаси асосида яшаш учун жой ажратди."Б" ҳудуддан ижарага олинган уй учун ижара тўловини уй эгасига шартома асосида тўлаб, ундан белгиланган тартибда солиқ ушлаб қолди ва юридик шахснинг рўйхатдан ўтказилган жойдаги ДСИга солиқларни тўлаб берди. Корхона ходими "Б" ҳудуддан ижарага олинган хонада яшаб, юридик шахс фойдасини кўзлаб иш фаолиятини амалга оширмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 420
03.03.2017

1.Корхона ходим бошқа жойга ишга ўтказилганда ёхуд кўчиб борганда жой ижараси билан боғлиқ харажатларни тўлаши жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайди. (СК 171-моддаси 2-қисми 6-банди). Агар Б ҳудуд бошқа жойда жойлашган бўлса, ушбу норма қўлланилади. Акс ҳолда, жой ижараси билан боғлиқ харажатлар ходимнинг ЖШДСга тортилувчи моддий наф тарзидаги даромади сифатида қаралади (СК 177-моддаси).

2.Агар жой ижара шартномаси корхона билан тузилган бўлса, унда ижарага олинган ер майдони ЯСТ энг кам миқдорини аниқлашда ҳисобга олинади. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади (АВ 03.03.2011й. 2203-сон Низом 3-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика