Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар мен асосий иш жойимнинг бухгалтериясига кредит бўйича тўловларни амалга оширганлигимни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилсам, кредит тўловига йўналтирилган пулларга солинган даромад солиғини қайтариб олиш ва имтиёзни қўллаш мумкинми?
Мен ёш оила аъзоси сифатида ипотека кредити орқали янги уй-жойга эга бўлдим. Асосий иш жойимдан ойлик иш ҳақим кредитни узишга йўналтирилмайди, балки солиқлар тўлиқ ушлаб қолингандан кейин менинг пластик карточкамга ўтказилади. Кредитни менинг ўзим нақд пул тарзида СКнинг 178 моддасида кўрсатилган бошқа даромадларим ҳисобидан тўлайман.


Ответы экспертов
Ответов: 55
23.02.2017

18.05.2007 йил ПФ-3878 сонли Президент Қарорининг 4 – бандига асосан, ёш оила аъзолари бўлган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадларининг шахсий уй-жой ёки кўп қаватли уйда хонадон қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган қисми даромад солиғига тортилмайди.

Мазкур Фармон татбиқ этиладиган ёш оила тоифасига, ҳар бири 30 ёшдан ошмаган, биринчи марта расмий никоҳдан ўтган ёшлар киради.

Агар Сиз ипотека кредити тўловини нақд пул билан ёки сизга тегишли бўлган пластик карта орқали амалга ошираётган бўлсангиз, ва бу шартлар банк билан тузилган шартномада кўрсатилган бўлса, унда имтиёзни қўллашни солиқ органи кўриб чиқади, бундай ҳуқуққа сиз ишлаётган корхона эга эмас.

Бунинг учун, Сиз яшаш жойингиз бўйича солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечикмасдан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация топширишингиз керак. Ипотека кредити тўловини амалга оширганлигингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам декларацияга қўшиб топширилади (СК 192 модда).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика